Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Коррупцияга қарши курашда янгича механизм.



“Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастури бу хорижий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда 2019 йилдан адлия ҳаётига кириб келган термин ҳисобланади. Бу дастур энг аввало шаффоф, очиқ ва тезкор фаолият кўрсатаётган адлия идоралари барча учун очиқ эканлигини исботламоқда.
Ушбу йўналишда қарийиб бир ярим йил давомида ўзини оқлай оладиган даражадаги фаолият йўналишлари жорий этилди. Адлия вазири томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича республика махсус гуруҳига ахборот бериш ҳамда коррупция ҳақида билган ёки эшитган фуқароларни рағбатлантириш масаласи илк бор жорий этилди.
Шу турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишини ва дарҳол ушбу ҳолатларни аниқлаш, уларнинг оқибатларини, имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “@antikorbot” номли махсус бот яратилди.
Шунингдек, нотариат тизимида юзага келаётган коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш учун тўловларни (давлат божи, герб йиғими ва пуллик хизмат) электрон мобиль иловалар (UPAY, Click, PAYME) орқали тўлаш, автоматик тарзда хизматлар учун нархларни шакллантириш тизими, давлат нотариал идоралари ходимлари томонидан коррупцияни олдини олиш мақсадида СМС информатор дастури ишга туширилди.
Натижада вилоятимизда фаолият юритаётган 42 та хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан 79555 та ҳаракат бажарилиб,
26 млрд.дан зиёд давлат божи ундирилди. Бу борада фуқаролар ўзларига қулай бўлган тарзда электрон мобиль телефонлари орқали белгиланган суммани тўлайдилар ҳамда бу ҳақда СМС информатор дастури орқали мобиль телефонларига хабар берилади. Бу эса ўз навбатида инсон омилини камайтиришга ҳамда фуқароларга қулайлик яратишга хизмат қилмоқда.
Бу борада Адлия вазирлиги томонидан муҳим ҳужжатлар қабул қилиш баробарида тизим ходимлари учун бажарилиши ва амал қилиниши мажбурий бўлган қоидалар ишлаб чиқилди. Натижада, адлия вазирининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш, коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш, тизимда манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, бартараф этиш, мониторинг қилиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш ишларини ташкил этиш мақсадида қабул қилган буйруқлари адлия идоралари учун муҳим дастурул амал бўлмоқда.
Мазкур буйруқлар ижроси доирасида Адлия органлари ва муассасаларининг бўш иш жойларига номзодларнинг, ходимларнинг уларни лавозимга тайинлаш ва ротация қилишда манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш Кадрлар бўлимига маълумотнома-объективка ва маълумотлар (яқин қариндошлар, алоқадор шахслар, устав капиталида ходим ёки унинг яқин қариндошларининг улуши бўлган юридик шахслар, нодавлат нотижорат ташкилотларида ходимнинг ва (ёки) унинг раҳбарлик лавозимларини эгаллаб турган яқин қариндошларининг иштироки ўрганилиши йўлган қўйилди.
Номзодларнинг ишга қабул қилинаётганида манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги ёки йўқлиги ҳолати ўрганиш билан бир қаторда адлия бошқармаси ҳамда тизимдаги барча муассасаларга ишга қабул қилиш жараёни меритократия, очиқлик ва мустақиллик тамойиллари асосида ўтказилмоқда.
Адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш тартиби тўғрисидаги Низомида адлия органлари ва муассасаларида рейдлар ҳамда “Сирли мижоз” тадбирларини ўтказиш тартиби белгиланган. Бошқарма томонидан жами тизимдаги 12 та идораларга тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.
Шундан, 5 маротаба адлия бўлимларида, 7 маротаба нотариал идораларида рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган рейдлар натижасида нотариал идора ходимларидан 2 нафарига “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган. Бошқарма томонидан жами 2 маротаба бошқарма тизимидаги идораларда сирли мижоз тадбирлари ўтказилди.
Қолаверса, вазирлик ҳамда бошқарма иш режасига мувофиқ ўрганишда иштирок этадиган ҳамда янги ишга кирган ходимлардан коррупцияга йўл қўймаслик, одоб-аҳлоқ қоидаларига ва ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиши бўйича ёзма равишда огоҳлантириб борилмоқда.
Ҳар қандай масалада давлатимиз учун энг яқин ёрдамчи одамларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятининг юксаклигидир. Зеро, фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолиятини жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этиб бориши бугунги кун қоидасининг муҳим шартидир.

Наима Ядигарова,
Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи