Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Муносиб эътироф!


Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш адлия органларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Бу борада Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам самарали ишлар ташкил қилинмоқда.
Соҳа ривожига, шунингдек давлатимизнинг сиёсий, ижтимоий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшаётганлиги учун Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Сабиров Хайрулло Исмоилович, бўлим бошлиғи Саримсаков Бегзод Холмахаммадович, бошқарма ходими Ахмедходжаева Зулфия Собитовналар “Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди”нинг эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Адлия бошқармаси жамоаси мазкур эсдалик нишонига лойиқ деб топилган бошқарма раҳбари ҳамда ходимларини ушбу эътироф билан самимий қутлайди.

Наманган вилоят Адлия бошқармаси жамоаси