Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

КАДРЛАР БИЛАН ИШЛАШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР


Бошқарма ва унинг тизимига ходимларни ишга қабул қилиш:
2020 йил I ярим йиллиги давомида бошқарма томонидан жами 3 нафар ходим ишга қабул қилинди. Шундан, 2 нафари адлия бўлимларига, 1 нафари идоравий нотариал архивига ишга қабул қилинган.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича:
Бошқарма томонидан жами 171 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Шундан, 3 нафар бошқарма, 3 нафар адлия бўлими, 165 нафар давлат нотариал идоралари ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Бошқа лавозимга ўтказиш бўйича:
Бошқарма томонидан жами 17 нафар ходим бошқа лавозимга ўтказилди. Шундан, 6 нафар бошқарма, 3 нафар адлия бўлими, 8 нафар давлат нотариал идораси ходимлари бошқа лавозимга ўтказилган.
Танлов ва аттестация ўтказиш бўйича:
2020 йил I ярим йиллиги давомида бўлим томонидан 3 маротаба танлов ўтказилиб, ушбу танловга 15 нафар талабгор иштирок этиш истагини билдириб, ариза билан мурожжат қилган ва танлов натижасига кўра, 3 нафари танлов асосида ишга қабул қилинган.
Шунингдек, танловлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида 3 марта онлайн тарзда узатилиб, барча фуқаролар кузатиш имкони яратилди.
Махсус унвон – мартаба даражаларига тавсия этиш бўйича:
Бўлим томонидан 2020 йилнинг I ярим йиллиги ҳолатига кўра Низом талабларидан келиб чиқиб, бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идораларидаги 5 нафар ходимлари махсус унвон – мартаба даражаларига тавсия этилган.
Ходимларга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чоралари бўйича:
Бошқарма томонидан жами 5 нафар ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилган (1 нафари туман адлия ходим, 4 нафари нотариуслар)
Ходимларни рағбатлантириш бўйича:
Бошқарма томонидан жами 16 нафар ходим “интизомий жазо чорасини муддатидан олдин олиб ташлаш, фахрий ёрлиқ, пул мукофот”лари билан рағбатлантирилди.
Шундан, Бошқарманинг 2 нафар ходими пул мукофоти;
Адлия бўлимларининг 2 нафар ходими пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Давлат нотариал идораларининг 12 нафар ходими пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Ўтказилган рейд тадбирлари бўйича:
Бошқарма томонидан жами 12 маротаба бошқарма тизимидаги идораларга тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.
Шундан, 5 марта адлия бўлимларида, 7 маротаба давлат нотариал идораларида рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейдлар натижасида 2 нафар ходимга интизомий жазо чораси қўлланилди. Шундан 2 нафари нотариус.
Ўтказилган сирли мижоз тадбирлари бўйича:
Бошқарма томонидан жами 2 маротаба бошқарма тизимидаги идораларга тезкор сирли мижоз тадбирлари ўтказилди.
Шундан, 2 маротаба давлат нотариал идораларида сирли мижоз тадбирлари ўтказилди.
Махсус хабар бериш тартиби бўйича:
Адлия органлари ва муассасалари томонидан турли ҳодиса ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан вазирлик марказий аппаратига мазкур Низомнинг 14-иловасида келтирилган Адлия органлари ва муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилиши лозим бўлган махсус хабарлар рўйхатига мувофиқ махсус хабарлар берилиб келиниши таъминланган.
Бўлим томонидан турли ходиса ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан махсус хабар берилмаган.
Хизмат текшируви ўтказиш тартиби бўйича:
Бошқарманинг масъул ходимлари томонидан 2020 йил I ярим йиллиги давомида бошқарма ва унинг тизимидаги айрим ходимларига нисбатан 2 маротаба хизмат текшируви ўтказилган.
Бундан ташқари, Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман(шаҳар) адлия бўлимларида “Коррупцияга қарши кураш – бош мақсадимиз”, “Коррупция – адолат кушандаси” каби турли мавзуларда тайёрланган баннерлар ҳамда буклетлар тайёрланиб, хизмат хоналарига жойлаштирилди.
Шунингдек, тизимда “коррупцияга қарши кураш ойлиги” тадбирларини ташкил қилиш амалиёти жорий қилиниб, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда жами 50 дан ортиқ семинар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Кадрлар бўлими