Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР


Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқилиши юзасидан.
Бошқармага инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2020 йилнинг ўтган даври давомида жами 304 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 167 таси (55%) кўриб чиқилиб, шундан 95 таси (57 %) қаноатлантирилган, 72 тасига (43%) ҳуқуқий тушунтириш берилган,
45 (15%)та мурожаат кўриб чиқиш учун адлия бўлимларига юборилган ва 91 та (30) мурожаат кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Бошқармада кўриб чиқилган мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан:
5 та тақдимнома;
58 та даъво ариза;
4 та маъмурий таклиф;
5 та огоҳнома киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 4 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1 та ҳужжат бекор қилиниб, 30 млн 326 минг сўм пул маблағи ундирилиши таъминланди.
“Ишонч телефони”га қилинган мурожаатларининг кўриб чиқилиши юзасидан.
“Ишонч телефони”га фуқаролар томонидан жами 76 маротаба мурожаат этилган. Мазкур мурожаатларнинг 50 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, 18 таси қаноатлантирилган, 32 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, қолган мурожаатларнинг 26 таси кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотга юборилган.
Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан.
Бошқарма бошлиғи ва бошлиғи ўринбосарлари томонидан 2019 йил 25 декабрь куни тасдиқланган Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан Косонсой, Янгиқўрғон, Наманган, Чортоқ, Норин, Уйчи, Тўрақўрғон ва Чуст туманларида сайёр қабул ташкил этилиб, ушбу сайёр қабул жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 95 та мурожаатлар қабул қилинди.
Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, шундан 58 (61%) таси қаноатлантирилди,
30 (32 %) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 (7%) таси тегишлилиги бўйича ваколатли идораларга юборилди.

Ўтказилган текширишлар юзасидан.
Шунингдек, бўлим томонидан 2020 йилнинг ўтган даври давомида
13 та мониторинг ва 17 та ташкилотларда жами 30 та (шундан мурожаатлар асосида 15 та )ўрганишлар ўтказилган бўлиб, ўрганишлар давомида жами 353 та камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида жами 12 та турли идора ва ташкилотларга тақдимнома (5 таси мурожаатлар асосида), 6 та айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ваколатли органларга таклиф ва 5 та (мурожаатлар асосида) қонун ҳужжатлари бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳномалар киритилган.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 1 нафар айбдор шахс интизомий жавобгарликка, 5 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 1 та маъмурий орган қарори бекор қилинган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими