Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР


Нотариат:

Наманган вилоятида ҳозирги кунда 42 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолият олиб бормоқда.

Изоҳ: Наманган вилоятида 48 та нотаруис штат бирлиги мавжуд.

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига нотариуслар томонидан жами 79 555 та турли хилдаги нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида 26 млрд. 654 млн. сўм миқдорда давлат божи, 1 млрд. 456 млн. сўм миқдорида герб йиғими ундирилди ҳамда кўрсатилган пуллик ва техник тусдаги ҳуқуқий хизматлар учун 5 млрд. 407 млн. сўм миқдорида ҳақ ундирилди.

Адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариат архиви томонидан амалга оширилган 327 та ҳаракат натижасида 1 млн. 591 минг сўм миқдорида ҳақ ундирилди.

Ўтказилган хизмат текширувлари бўйича.

2020 йил I ярим йиллиги давомида жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида 1 маротаба ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талаби асосида нотариуслар хатти-ҳаракатлари устидан 3 маротаба жами 4 маротаба (2019 йилнинг мос даврида 6 та) хизмат текширувлари ўтказилган.

Ўтказилган 3 та хизмат текширувлари давомида кўтарилган масалалар ўз исботини топган (2019 йилнинг мос даврида ўз исботини топмаган).

Келиб тушган шикоятлар бўйича.

Ҳисобот даври давомида давлат нотариал идоралари хатти-ҳаракатлари устидан жами 8 та (шундан 3 таси хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар) (2019 йилда 5 та) шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 4 таси (2019 йилда 2 та) асосли деб топилиб, қаноатлантирилган.

5.2. Адвокатура:

Наманган вилоятида 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига жами 59 та адвокатлик тузилмалари, шундан 5 та ҳайъат, 10 та фирма ва 44 та бюролар фаолият юритиб келмоқда. Ушбу тузилмаларда жами 153 нафар адвокатлар томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Ҳисобот даври мобайнида 2 та адвокатлик бюроси 1 та адвокатлик фирмаси давлат рўйхатидан ўтказилиб 2 та адвокатлик ҳайъати ҳамда 1 та адвокатлик фирмаси қайта давлат рўйхатдан ўтказилган.

Малака комиссияси фаолияти бўйича:

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил I ярим йиллиги давомида малака комиссияси томонидан ўтказилган 3 та йиғилишда иштирок этилди. Ўтказилган йиғилишда 16 та масала кўриб чиқилиди (шундан 7 таси адвокатларнинг интизомий жавобгарлик масаласини кўриш бўйича, 7 таси малака имтиҳонини қабул қилиш бўйича ва 2 таси адвокат қасамёдини қабул қилиш).

Адлия бошқармасига адвокатларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан жами 5 та шикоятлар келиб тушган бўлиб, ушбу шикотялар тегишлилиги бўйича Адвокатлар палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси юборилган.

Ўтказилган ўрганишлар бўйича:

Бундан ташқари, адлия бошқармасининг иш режасига асосан ҳисобот даври давомида 2 та адвокатлик тузилмаларида ўрганишлар ўтказилди.

Шунингдек, адвокатлар томонидан адвокатлик лицензияси бериш бўйича 5 та, адвокталик гувоҳномаси бериш бўйича 10 та, адвокатлик мақомини тугатиш бўйича 2 та аризалар берилган бўлиб, ушбу аризалар тўлиқ ижро қилинган.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни
давлат томонидан тартибга солиш бўлими