Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДА:


Ҳозирги кун ҳолатига Наманган вилоятида 530 та ННТ фаолият юритмоқда. Шундан 340 таси давлат рўйхатидан, 190 таси ҳисоб рўйхатидан ўтган ННТлар ташкил этади.

Давлат рўйхатидан ўтган 340 та ННТнинг 270 таси жамоат бирлашмалари, 27 таси жамоат фондлари, 41 таси муассаса ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги ННТлар ҳисобланади.

Ҳисоб рўйхатидан ўтган 190 та ННТнинг 175 таси жамоат бирлашмалари, 11 таси жамоат фондлари, 4 таси муассаса ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги ННТлар ҳисобланади.

Шундан вилоятда фаолият юритаётган жами 530 та ННТнинг 445 таси жамоат бирлашмаси, 38 таси жамоат фондлари, 52 таси муассасалар ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги ННТлар ҳисобланади.

Шунингдек, вилоятда 188 та исломий ҳамда 3 та ноисломий, жами 191 та диний ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармасига 2020 йил 1 июль ҳолатига рўйхатдан ўтказиш масаласида ННТларнинг 47 та аризалари келиб тушган. ҳамда 45 таси қаноатлантирилган, 2 таси рад этилган.

2020 йил 1 июль ҳолатига вилоятда 14 та доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари мавжуд.

Аризалар, таклифлар ва сўровлар бўйича жами 9 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, 2 таси қаноатлантирилган, шундан, 7 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Шунингдек, иш режага асосан 1 та ташкилотда ўрганишлар ўтказилиб, 1 та тақдимнома, йиллик ҳисоботни ўз вақтида тақдим этмаган ННТларга нисбатан 17 та тақдимнома, 22 та огоҳномалар киритилган. Киритилган тақдимномаларга асосан 32 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 5 та таклиф киритилиб, 3 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бўлим томонидан жами 207 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб, 72 та кўргазмали, 115 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот амалга оширилган, ОАВда 20 та чиқишлар қилинган.