Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТНИ ТАРҚАТИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР


Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида жами 4335 та (бошқарма томонидан 378 та, адлия бўлимлари томонидан 3957 та) ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Хусусан, 2020 йилнинг 6 ойи давомида оммавий ахборот воситалари орқали жами 2533 та, шундан 65 маротаба телевиденияда, 158 маротаба радиода, 131 маротаба газета ва журналларда, 2179 маротаба веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 6 ойи давомида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан жойларда жами 1353 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари (шундан 971 таси манзилли тарғибот), шундан 474 та маъруза, 399 та давра суҳбати, 301 та семинар ўтказилиб, 179 та ҳолатда уйма-уй юрган ҳолда аҳолига янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти етказилди.
Оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари 491 та маҳалла фуқаролар йиғинларида, 368 та таълим муассасаларида, 288 та меҳнат жамоаларида ва 206 таси бошқа жойларда ўтказилди.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида жами 407 нусхада 15 турдаги ёзма тарғибот (ўқув-қўлланма ва рисолалар) ҳамда жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида жами 6464 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.

Ҳуқуқий тарғибот соҳасини янада самарадорлигини ошириш, давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни яхшилаш борасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ташаббуси билан амалга оширилган ижобий ишлар:
2020 йилнинг 6 ойи давомида, Наманган вилоят ҳокимлиги ва вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Наманган вилоятида соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъулларга етказишга оид “Мастер класс” ўтказиш бўйича тадбирлар режаси тасдиқланди.
Бу борада Наманган вилоят ҳокимининг 2020 йилнинг
4 январь куни вилоят даражасидаги бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарларига, Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари масъулларига (ўзи билан ҳар бир масъул флешка билан келиши) юзасидан берган алоҳида топшириғига асосан жорий йилнинг 6-13 январь кунлари мастер-класс машғулотлари (бир вақтнинг ўзида барча туманларда) ўтказилди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 21 февраль куни Наманган вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг иккинчи сессиясида адлия органлари томонидан 2019 йилда вилоятда норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек тарғибот ва ҳуқуқий маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бериш баробарида қатор таклифлар ҳам берилди.
Кенгаш қарорида “Адлия - депутатга кўмакдош” шиори асосида вилоят, туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашлари депутатларини ўқитиш масаласида берилган таклиф Кенгаш аъзолари томонидан мақулланди.
Кенгаш қарори ижроси юзасидан бошқарма томонидан вилоятимизда фаолият юритаётган бешта сиёсий партия раҳбарлари билан ўқув-семинар режаси тасдиқланди.
Ўқув семинарлар жорий йилнинг 12-13 март кунлари (куннинг биринчи ва иккинчи ярмида) ташкил этилиб, уларга услубий ва амалий ёрдам беришда депутат мақомини белгилаб берувчи ва депутатлар иштирокини тартибга солувчи ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги фаолиятини услубий таъминлаш бўйича Ён дафтарча тайёрланиб, китобча шаклида тарқатилди.
Шу каби, Адлия идоралари ўз фаолиятини ёритишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар ёрдамига таянишини ҳисога олиб, ушбу йўналишдаги фаолиятимизни таҳлил қилиш, ёритиш, ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан халқимизни хабардор этишда босма ва электрон ОАВлар имкониятида фойдаланиш қоида ва талабларини тушунтириш мақсадида Адлия бўлимларининг ходимларига жорий йилнинг 25 январь куни ўқув-машғулоти ташкил этилди.
Шу билан бир қаторда ҳар бир адлия бўлимидан ахборот хизмати фаолияти билан шуғулланувчи бир нафар масъул ходим белгиланиб, “Давлат идоралари ва ташкилотларда ахборот хизмати фаолиятининг муҳим қоидалари” номли Услубий қўлланма тайёрланиб, хизматда фойдаланиш учун топширилди.
Бундан ташқари, ёшлар фаоллигини кўрсатиш ҳамда тенгдошдан-тенгдошга тамойилини ёшлар онгига сингдириш мақсадида Street-law (кўча ҳуқуқи-оддий ҳуқуқ) тадбирларини 2020 йилда ҳам давом эттириш мақсадида Наманган давлат университети, Халқ таълими бошқармаси, Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда 2020 йил 1-ярим йилликка мўлжалланган Режа-Графиги тасдиқланиб, жорий йилнинг 11 март куни Street-law гуруҳи аъзолари билан мактабгача таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бир вақтнинг ўзида шу каби тадбирлар Мингбулоқ, Уйчи ва Наманган туманларида ҳам ўтказилди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, пандемия шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга ва иқтисодиёт тармоқлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва махсус комиссия қарорларини аҳолига етказиш мақсадида бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда нотариуслар томонидан масофадан туриб мобил видеоинтервьюлар, мақола ва постлар мунтазам равишда ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Шуниндек, 30 га яқин мақолалар босма нашрларда эълон қилинди. Наманган вилоят телевидениеси билан ҳамкорликда “Гулдаста” дастури, Сўраган эдингиз? ҳамда қонун ҳужжатлари моҳиятига бағишланган 10 дан ортиқ кўрсатув ва лавҳалар эфирга узатилди.
Шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ишларини янада самарали ташкил этиш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармасининг таклифига биноан жорий йилнинг 17 июнь кунида Наманган вилоят ҳокимининг “Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аҳоли ва ижрочиларга етказиш, шунингдек жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 311-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг 3900 та раҳбар ва ҳодимларини қамраб олган ҳолда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Раҳбар+ҳуқуқий ахборот” номли телеграм канали фаолияти йўлга қўйилиб, қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот материаллари жойлаб борилмоқда.
Бундан ташқари, бўлим томонидан Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низом ижросини таъминлаш мақсадида 20 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолияти мониторинг қилиниб, натижаси бўйича ахборот ва таклифлар киритилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими