Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА ВА ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР


Маҳаллий норма ижодкорлиги соҳасида:
Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 21 та қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ҳамда уларнинг 21 та қарори давлат ҳисобига олинди.
Бошқарма томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида 59 та амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
Шунингдек, юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, вакант штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриб борилмоқда.
Жумладан, вилоятда 01.07.2020 йил ҳолатига 215 та юридик хизмати штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 195 та юридик хизмат ходими фаолият кўрсатмоқда, барчасининг маълумоти олий. Қолган 20 та давлат органи ва ташкилотларида юридик хизмат лавозими вакант. Ваҳоланки,
2018 йил 1 январь ҳолатига вакант юридик хизмат ходимлари ўринлари сони 85 та эди.
Бўлим томонидан вакант юридик хизмат штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш устувор вазифа сифатида қаралиб, бу бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди ва бу борада ташкилотларга зарур амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Жумладан, бўлим томонидан веб-сайт, фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда юридик хизматдаги вакант штат бирликлари бўйича эълон бериш, туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда юриспруденция йўналишини тамомлаб, ишсиз юрган шахсларни хатловдан ўтказиб, вакант штат бирликлари мавжуд бўлган идораларга тавсия қилиш устувор вазифа сифатида қаралиб, бу бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди ва бу борада ташкилотларга зарур амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Жумладан, бўлим томонидан жорий йилнинг 11 июнь куни вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд вакант иш жойлари юзасида “Наманган ҳақиқати” газетаси, Наманган вилоят телерадиокомпанияси, Наманган вилоят бандлик бош бошқармасига тегишли хатлар киритилди ҳамда бу борадаги эълон бошқарманинг facebookдаги саҳифасига жойлаштирилди. Бу каби ишлар ҳозирда давом эттирилмоқда.
Бўлим томонидан 2019 йилда юристларни малакасини ошириш бўйича “Сайёр малака ошириш” ўқув курсларини ташкил қилиш бўйича Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказидан шартномалар олиб келинди ҳамда вилоятдаги ташкилотларга ушбу шартномалар тарқатилди, 87 нафар малакасини оширмаган юридик хизмат ходимлари бўйича 58 та давлат органлари ва ашкилотларига огоҳнома чиқарилди.
Шунга кўра, бошқарма томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда 2019 йилнинг
4-15 ноябрь кунлар Наманган юридик коллежида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг 83 нафар юрисконсультлари сайёр тартибда малакасини оширилиди.
Бошқарма томонидан жорий йилнинг 6 ойида 11 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топширган бўлиб, 4 нафари аттестациядан ўтган деб топилган, 5 нафари аттестациядан ўтмаган,
2 нафарининг ҳужжати ижрода.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг 6 ойи давомида адлия бошқармасига 52 нафар юридик хизмат ходимлари лавозимга тайинлашга келишиш бўйича ҳужжатлар топширган бўлиб, бошқарма ҳузуридаги комиссия томонидан 46 нафар ходим бўйича лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра 21 нафар ходим бўйича розилик берилган ҳамда 20 нафар номзод суҳбатдан ўтмаган деб топилган, 5 нафар талабгорнинг ҳужжатлари ижросиз қайтарилди, 6 нафарининг ҳужжати ижрода.
Шунингдек, 11 нафар ходим бўйича лавозимдан озод этиш бўйича келишиш амалга оширилди, 1 нафар ходимни келишишга розилик бериш рад этилди, 2 та юридик хизмат ходимлари белгиланган тартибда вилоят адлия бошқармасида стажировкани ўташ учун ҳужжат топширган. Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида ҳисобот даврида 41 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон мартаба даражалари берилди.
Бошқарманинг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлашлаштириш бўлими (кейинги ўринларда бўлим деб юритилади) томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти устидан қатъий ва тизимли назорат ўрнатилишини таъминлаш, бу борада қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар кўриб бормоқда.
Ушбу йўналишда юқорида қайд этилган ишлар билан бир қаторда, ҳар ойда туман (шаҳар) ҳокимликларининг маҳаллий норма ижодкорлиги фаолияти мувофиқлаштириб борилади, ҳар ойда қабул қилинган қарор ва фармойишлар реестрини олиб ўрганиб борилади.
Жумладан, ўтказилган ўрганиш ва мониторингларга кўра адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказмаган ҳолда қабул қилинган ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид равишда ҳокимликлар томонидан қабул қилинган 2018 йилда жами 125 та, 2019 йилда 92 та, 2020 йил I ярим йиллиги давомида 45 та ҳужжатлари бекор қилинди.
Шунингдек, бўлим томонидан ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат фаолияти ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ва норма ижодкорлиги фаолияти доимий равишда ўрганиш ва мониторинг қилиб келинмоқда.
Хусусан, бўлим томонидан 2020 йил I ярим йиллиги давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда жами 756 та, шундан юридик хизмат соҳасида 426 та, норма ижодкорлиги соҳасида 330 та қонунбузилишлар ҳолатлари аниқланиб, йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 23 та тақдимнома, 43 та огоҳнома, 2 та маъмурий таклифлар киритилиб, 9 нафар масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Маъмурий жавобгарликка ториш юзасидан киритилган таклифларга асосан 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, бошқарма ва тизимдаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5742-сонли Фармони ижроси юзасидан вилоятдаги тўртта сектор ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раҳбарларининг ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича 2020 йил 18 февралдаги Қўшма фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма бошлиғининг 2020 йил 24 февралдаги тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 24-28 февраль кунлари туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг 2018-2019 йилларда ер майдонини ажратиш ҳамда заҳирага қайтариш юзасидан қабул қилган қарорларини ўрганиш ўтказилди.
Ўрганишда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ер ажратишда 2018 йилда 136 та, 2019 йилда 321 та, ер майдонини заҳирага қайтаришда 2018 йилда 19 та, 2019 йилда 36 та ноқонуний қарорлар қабул қилганлиги аниқланди.
Шунга кўра, ўрганиш якуни бўйича маълумотнома Наманган вилояти прокуратураси ва Қўшма фармойиш билан тузилган туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига (туман (шаҳар) прокуратураларига) ҳам тақдим этилди.
Ҳозирги вақтда фуқаролар турли масалалар бўйича бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари мутахассисларга мурожаат этишиб ўзларига керакли ҳуқуқий маслаҳатларни олишмоқда.
Жумладан, бўлим томонидан ҳисобот даврида юридик хизмат фаолиятига дахлдор 6 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, улардан 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 таси қаноатлантирилган.
Мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича давлат органларига 1 та тақдимнома киритилган бўлиб, унинг ижроси юзасидан Чуст туман ҳокимлиги бош юрисконсульти А.Сотимов “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Бўлим томонидан адлия бўлимларига доимий равишда ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириб бориш юзасидан услубий кўмак бериб борилмоқда, доимий равишда ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиб, ишлаб чиқилган тавсиялар асосида адлия бўлимларини методик таъминлаб борилмоқда.
Жумладан, бўлим томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ер ажратиш бўйича қонунчилик юзасидан 3 та кўргазмали қўлланма (слайд) тайёрланди ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиш ва заҳирага олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар”, “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини бўйича материаллар” тўплами, “Юридик хизмат фаолияти билан тартибга солинувчи меҳнат муносабатлари ҳамда шартнома ва талабнома – даъво муносабатларига оид ҳужжатлардан намуналар бўйича” услубий қўлланма тайёрланди ва тарқатилди.
Бундан ташқари, бўлим томонидан жойларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш мақсадида 2020 йил 6 ойи давомида 3 та оғзаки тарғибот, 3 та газетада, 1 та телевидениеда, 1 та веб-сайтда ва 3 та ижтимоий тармоқларда бевосита чиқишлар қилинди.
Шунингдек, бўлим томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари учун ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиб, етказиб келинмоқда.
Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этишда юридик хизмат ходимларининг бошқарма ва туман адлия бўлимларига интеграция қилиш, доимий равишда ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилиши самарадорлигига эришиш бўйича мониторинг қилиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “ЮРИДИК ХИЗМАТ НАМАНГАН” ва “НАМАНГАН ҲОКИМИЯТ ЮРИСТЛАРИ” гуруҳлари ташкил этилди.
Ушбу гуруҳларда қонунчилигимизда рўй бераётган ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар, жойларда ўтказилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида фойдаланиш учун кўргазмали тарғибот материаалларининг электрон кўринишдаги маълумотлари, юридик хизмат ходимлари иш фаолияти учун зарур бўлган методик қўлланмалар ва кўрсатмалар жойлаштириб борилмоқда ҳамда уларнинг иш фаолиятида вужудга келаётган муаммоларга жавоблар берилмоқда.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими