Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Эътибордан эл кўкаради!


Бугун ҳар биримиз мулоҳаза қилаётган, фикримизни ва бутун онгимизни эгаллаган масала вируснинг қудрати ва аянчли оқибати бўлиб қолмоқда. Қатор ривожланган мамлакатларнинг иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказган пандемик вазият юртимизда узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат туфайли иқтисодиётимизга у қадар зарар кўрсатаётгани йўқ. Инқирозга қарши кўрилган қатъий ва амалий чора-тадбирлар эвазига 6 ой якунлари билан Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 0,2 фоизга ўсганига гувоҳ бўлдик. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган шахслар иш жойларини вақтинча йўқотдилар, хориждан 200 мингдан ортиқ ватандошимизнинг олиб келиниши ишсизлар сонини кўпайтирди.
Бундай мураккаб вазиятда аҳолини, айниқса унинг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш масаласи давлатимизнинг биринчи даражали эътиборида турибди. Шу мақсадда, 30 июль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши ўз набатида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилишига асос бўлди.
Фармоннинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, кекса ёшдаги ҳамда ногиронлиги бор шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Бу 2,8 мииллион кекса ёшдаги фуқароларни 687 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларни, 210 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган шахсларни пандемия даврида моддий қўллаб-қувватлаш имконини беради.
Таҳлилларга кўра “Саҳоват ва кўмак” жамғармалари орқали 220-250 минг оилага республика бюджетидан жами 200 миллиард сўм жаратилиб, бунинг натижасида 1 миллиондан ортиқ аҳоли нақд пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар билан таъминланди.
Биргина Наманган вилояти мисолида олиб қарайдиган бўлсак, саҳоват ва кўмак тадбирларининг пандемия давридан буён кети узилгани йўқ. Ҳар бир туман, ҳар бир маҳалла кесимида ташкил этилаётган хайрли ишларда тадбиркорларимиз ҳам астойдил бел боғлагани бор гап. Фармон доирасида вилоятга ажратилган 10 миллиард сўм 775 та маҳалладаги 10202 оилага тақсимланди.
Эътироф этиш лозим, сўнги кунларда кўрилган чоралар туфайли аҳолимизнинг кайфияти ижобий тарафга ўзгарди. Халқимиз азалдан аҳиллик, ҳамжиҳатлик, ўзаро ғамхўрлик борасида ном қозонган. Бу синовни ҳам биргаликда енгиб, ёруғ юз билан чиқишимизга ишончимиз комил.

Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи
Наима Ядигарова.