Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ТОВАР БЕЛГИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ ҚАНЧАЛИК МУҲИМ?


Бугунги кунга қадар мамлакатимиз бозор иқтисодиётига тизимли равишда босқичма-босқич ўтиб келди ва миллий иқтисодиётимизнинг ривожланишига, халқаро миқёсда иқтисодий муносабатларга киришиб, ишлаб чиқарувчиларимизнинг жахон бозорларида ўз ўрнига, салоҳиятига эга бўлишига эришилди.
Юртимиз товар ишлаб чиқарувчилари жахон бозорларига кириб борар эканлар, шубхасиз, товар белгиларидан фойдаланишга, уларни ҳуқуқий жихатдан муҳофаза қилишга эҳтиёж ортиб бораверади.
Ҳар бир товар ишлаб чиқарувчи ўз товар белгисига эга бўлишдан манфаатдор бўлиб, бу унинг ҳам ички бозорда, ҳам ташқи бозорда ўзи ишлаб чиқарган товарларни рақобатчиларнинг шунга ўхшаш бошқа товарларидан фарқланиб туришига, ўз харидорларини сифатсиз сохта товарлардан ҳимоялашига ёрдам беради.
Шундай экан, ҳам миллий ички бозорда, ҳам дунё миқёсидаги ташқи бозорларда товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ масалалар ҳозирги кунда жуда долзарб бўлиб турибди.
Шунингдек, товар белгиларига бўлган ҳуқуқларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишочли ҳимоясини таъмилаш нафақат миллий ишлаб чиқарувчиларимизга, балки хорижий инвестор ва ишлаб чиқарувчилар учун ҳам жуда муҳимдир.
Мустақил изланишларга қараганда, жахон бозорида ўзининг юқори мавқеига эга бўлган, уларнинг товар белгилари “БРЕНД” даражасига кўтарилган улкан компаниялар, корпорациялар ва бошқалар, энг аввало, қонун устувор бўлган, иқтисодий жихатдан барқарор бўлган, аҳолисининг харид қуввати юқори бўлган мамлакатларда фаолият юритишга, инвестиция киритишга кўпроқ аҳамият беришади.
Кўриб турганимиздек, юқоридаги учта шартнинг биринчисида ҳуқуқ тизимининг ишончлилиги, қонун устуворлиги турибди. Бунинг сабабини тушуниш қийин эмас, чунки оддий кичкина ишлаб чиқарувчи ҳам ўзи фаолият юритаётган давлатда, ҳудудда ўзининг барча ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланишини истайди, йирик компаниялар эса бу жихатга ҳаммадан кўра кўпроқ аҳамият беришади. Чунки гап уларнинг миллионлаб, миллиардлаб сармоялари, капиталлари ҳамда узоқ йиллар давомида қозонган харидорлар ишончи ҳақида кетяпти. Улар ўз сармояларини қонун устувор бўлмаган, тадбиркорлик фаолияти учун ҳуқуқий жихатдан етарли шароитлар таъминланмаган мамлакатларга киритишмайди.
Ҳар бир товар белгиси ўзи тегишли бўлган ишлаб чиқарувчининг (шунингдек хизматлар кўрсатувчининг) бозордаги, харидорлар орасидаги обрўсини белгилар экан, демак, бу белгиларни ҳуқуқий ҳимояси, муҳофазаси доим ҳам бирнчи масала бўлиб қолади.
Юқорида айтиб ўтилганларнинг моҳиятини янада теъранроқ тушуниш учун мисол тариқасида тасаввур қилиб кўрайлик, бирор бир инсофсиз тадбиркор бизнинг мамлакатимизда ҳам фаолият юритаётган, бутун дунёда машхур бўлган “The Coca-Cola Company” товар белгиси остида қонунга зид равишда мазкур компаниянинг рухсатисиз сифатсиз салқин ичимлклар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб мазкур “The Coca-Cola Company” товар белгиси остида ўзининг сифатсиз махсулотларини бозорга чиқариб юборди.
Махсулотларни сотиб олувчи харидорларда эса доим ҳам товар белгиси сохталаштирилганлиги, махсулот қалбакилаштирилганлигини билиш имконияти ёки қобилияти бўлмайди. Харидорлар учун яхши таниш бўлган, ишончли ва машхур бўлган товар белгиси остидаги сифатсиз махсулотларнинг инсофсиз рақобат натижасида истеъмол бозорига чиқиб кетиши, мазкур товар белгисининг ҳақиқий эгасига жуда катта зарар келтиради. Бизнинг мисолимиз натижасида ҳам “The Coca-Cola Company” товар белгиси харидорлар ўртасида ишончни йўқотиб қўяди. Сабаби барча ҳам махсулот қалбакилигини билмайди. Шунинг учун ҳам, давлат ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида бозор муносабатларининг барча иштирокчилари ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиши зарурдир. Бунга масъул бўлган давлат хизматлчилари эса ўз вазифаларига масъулият билан ёндашишлари лозим.



Нодирбек Хасанов
Уйчи туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси