Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари – давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатишга қаратилган яна бир қадам.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилдаги 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5997-сон Фармонининг 10-бандида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳри ва Қарши туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказларини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Фармонга кўра, Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилиши, тегишли ташкилотда қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириши, вазирликка эксперимент натижалари асосида 2021 йил 1 январга қадар ушбу тизимни республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этиш юзасидан асослантирилган таклифларни киритиш вазифаси юклатилиши белгиланган.

Мазкур Марказлар ташкил этилишидан асосий мақсад:

– давлат органлари ва ташкилотларига юридик ёрдам кўрсатиш тизими сифат даражасини ошириш;

– давлат органлари ва ташкилотларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоханг равишда қонунийликни таъминлаш;

– норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижросини ташкил этишда адлия органларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида сифатли амалга оширилишини марказ ходимлари орқали таъминлаш;

– қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аҳоли ва ижрочиларга етказиш тизимини такомиллаштириш, аҳоли ва ижрочиларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш.

Адлия вазирлиги ва Наманган, Қашқадарё ва Андижон вилояти адлия бошқармалари (кейинги ўринларда тегишли адлия бошқармалари деб юритилади) билан биргаликда Марказ ташкил этилиши билан боғлиқ ишлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди:

1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган шаҳар, Қарши ва Марҳамат туман адлия бўлимлари ҳузурида эксперимент тариқасида Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тегишли тартибда қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

2) Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарор лойиҳасига асосан бюджетдан молиялаштириладиган давлат органлари ва ташкилотларининг Наманган шаҳридаги 9 та, Қарши ва Марҳамат туманларида 7 тадан штат бирликлари қисқартирилиши ҳамда Наманган шаҳрида 5 та, Қарши туманида 4 та, Марҳамат туманида 3 та (1 та марказ бошлиғи ва етакчи юрисконсульт лавозимларидан ташкил топадиган) штат бирликларидан иборат бўлиши режалаштирилди.

3) Тегишли адлия бошқармалари томонидан штат бирликлари қисқартирилаётган давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларига бу тўғрисида меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда огоҳлантиришлар берилди.

4) Юридик хизматлар кўрсатиш марказларига малакали кадрларни танлаб олиш бўйича ОАВларда эълонлар берилди ҳамда ҳозирда ташкил этилаётган марказларга Наманган шаҳрида 23 та, Қарши ва Марҳамат туманларида 7 та номзодлар билан кадрлар захираси шакллантирилган.

5) Марказлар фаолияти юритиши учун қуйидаги манзиллардаги бинолар танланди:

Наманган шаҳрида – Наманган шаҳар, А.Хўжаев кўчаси, 38-уй (Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази биноси Вазирлик ва ДХА раҳбарияти розилиги олинса, шу бинога жойлаштирилади). Бино ҳолати замон талаблари асосида.

Қарши туманида – Қарши тумани Ровот МФЙ, Амир Темур кўчасидаги Давлат хизматлари марказида жойлашган, 2020 йилда янги қурилган.

Марҳамат туманида – Марҳамат тумани, Мингтепа МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 38-уйда (Марҳамат тумани адлия бўлими биноси) жойлашган, бино ҳолати яхши.

6) Наманган шаҳар, Қарши ва Марҳамат туманларида ташкил этилаётган Марказлар учун танланган бинода оптик тола электрон тизим интернет тармоғи мавжуд.

7) Марказ учун зарур шарт-шароитлар яратилиши имконияти*:

Наманган шаҳрида – ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф), алоҳида замонавий компьютер техникаси, сканер, нусха кўчирувчи аппарат, принтер, телефон алоқаси ва ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати мавжуд эмас (Изоҳ: ҳозирда мазкур бинода фаолият юритаётган Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази балансида бўлган мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф) Наманган вилоят адлия бошқармаси балансига олиб берилса, марказнинг 5 нафар ходими учун мебель жиҳозларига бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади. Бироқ, Марказнинг ҳар бир ходими (5 нафар) учун алоҳида замонавий компьютер техникаси, эҳтиёжга қараб сканер, нусха кўчирувчи аппарат, принтер, телефон алоқаси ва ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати сотиб олиш керак. Чунки, Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида ортиқса компюьтер оргтехникаси мавжуд эмас).

Қарши туманида – ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (5 та стол, 10 та стуллар ва 3 та шкаф ажратилган, барчаси янги, Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳисобидан), ҳар бир ходим учун 3 дона замонавий компьютер техникаси, 2 дона компьютер жамланмаси (процессор Intel® Celeron® G1840 HDD-500GB DDR4-4GB MOTEHBOARD-BIOSTAR H81ML keys&mouse-AVTECH monitor-AVTECH-22, янги, бошқарма обморхонасидан ажратилади), 1 дона компьютер жамланмаси (процессор Intel® Celeron® G1840 HDD-500GB DDR4-4GB MOTEHBOARD-BIOSTAR H81ML keys&mouse-AVTECH monitor-Samsung-22, ишлатилган, бошқарма обморхонасидан ажратилади), 1 дона нусха кўчирувчи аппарат (МФУ 4/1 i-SENSYS MF237 принтер, копия, сканер, факс янги, бошқарма обморхонасидан ажратилади), 2 дона принтер (Epson M100 янги, бошқарма обморхонасидан ажратилади), 1 дона телефон аппарати (Panasonic, ишлатилган, бошқарма обморхонасидан ажратилади), 1 дона факс аппарати (Panasonic ишлатилган, бошқарма обморхонасидан ажратилади);

Марҳамат туманида – Марказ учун ажратилган хоналар таъмирланган, соз ҳолатда. Шундан 1 та хизмат хонасида 1 та шкаф, 1 та стол, 4 та стул ва 1 та компьютер техникаси тўплами (процессор Pentium (R) CPU G 3220, оператив хотира 2 Гб, доимий хотира 500 Гб, монитор LG 22 дюйм, ҳолати яхши). Бироқ, қолган 2 та хоналарни мебель ва компьютер техникалари билан жихозлаш зарурати мавжуд.

8) Марказ томонидан хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд интернет тармоғи ҳамда электрон тизимлар қуйидагича:

Наманган шаҳрида – 9 та ташкилотда эса ADSL интернет тармоғи мавжуд. Наманган шаҳар молия бўлими ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимида mf.ijro.uz тизими, Наманган шаҳар давлат солиқ инспекциясида Edo электрон тизимлари мавжуд. Шаҳардаги бошқа ташкилотларда ҳужжат алмашинови учун махсус электрон тизим мавжуд эмас.

Қарши туманида – 7 та давлат органлари ва ташкилотларида ADSL интернет тармоғи мавжуд, электрон тизимлар (Молияда: mf.ijro.uz), (солиқда: Edo) (пенсияда:  ijro.gov.uz ), (мактабгача таълимда: mdo.ijro.uz) электрон хужжат айланиш тизими мавжуд; тиббиёт, халқ таълими, маданият бўлимларида мавжуд эмас.

9) Наманган шаҳар, Қарши ва Марҳамат туманларида ташкил этилган марказ томонидан хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотларидаги масъул жавобгар ходимлар рўйхати шакллантирилган.

10) Марказлар бўйича тегишли адлия органларида масъул жавобгар шахслар – Наманган шаҳар (У.Исматиллаев), Қарши тумани (Т.Имомбердиев), Марҳамат тумани (О.Бозоров).

Бундан ташқари, штат бирликлари қисқартирилиши режалаштирилган Наманган шаҳридаги 9 та, Қарши ва Марҳамат туманларида 7 тадан давлат ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари томонидан 2018-2019 йилларда ва 2020 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган ишлари таҳлил қилинганда қуйидагилар маълум бўлди:

1) Юридик хизмат ходимига келиб тушган ҳужжатлар, кўриб чиқилган шартномалар ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ҳужжатлар бўйича:


2) Ташкилот манфаатини кўзлаб судгача ва суд тартибида ҳал қилинган даъво-талабнома ишлари бўйича:


3) Давлат органи ва ташкилотида, шунингдек тегишли тузилмаларда қонун бузилишлари ҳолати юзасидан ўтказилган таҳлиллар, шундан уларни бартараф этиш юзасидан киритилган таклифлар, таклифлар юзасидан интизомий жазога тортилган ходимлар, ташкилот ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга ташкилот фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашиш ва зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича берилган тушунтиришлар бўйича:


4) Юридик хизмат ходими томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлар бўйича:


5) Юридик хизмат ходими томонидан кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича:

 

Шунингдек, штат бирликлари қисқартирилиши режалаштирилган Наманган шаҳридаги 9 та давлат ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлари таҳлил қилинганда (иш кунлари – 256 кун) кўриб чиқилган жами ҳужжатлар сони – 13 838 та, бир нафар юридик хизмат ходимига йилига 1537,5 та ҳужжат; кунига ўртача 6 тадан ҳужжатлар (аксарият ҳужжатлар ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, меҳнат таътилига чиқариш ва ҳ.к.) тўғри келмоқда.

Агар Марказ иш бошласа (5 та штат берилиши кўзда тутиляпти), Марказининг бир нафар ходимига йилига 2768 та, кунига ўртача 11 та, 5 нафар ходимига кунига 55 та, йилига 13 838 та ҳужжатлар тўғри келади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагилар таклиф этилади:

1) Марказ фаолиятини ташкилий масалаларини Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши биланоқ зудлик билан ишни бошлаш;

2) Туман (шаҳар) тузилмаларида юридик хизмат штат бирликлари тугатилаётган вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

4) Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида жойлашган ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларда юридик хизматлар штат бирликларини қисқартириш ва қисқартирилаётган штат бирликларини эгаллаб турган юридик хизматлари ходимларини мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштирилишини таъминлаш;

5) Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг моддий-техник базасини шакллантириш, уларнинг самарали ишини ташкил қилиш учун зарур бўлган жиҳозлар ва техник воситалари харид қилиш ва уларни сақлаш учун маблағлар ажратиш;

6) Юридик хизмат штат бирликлари тугатилаётган вазирлик ва идораларнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини хатловдан ўтказиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

7) Юридик хизмат кўрсатиш марказларини қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган вазифаларни юқори профессионал даражада амалга оширишга қодир бўлган малакали кадрлар билан ўз вақтида тўлдириш;

8) Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда юридик хизмат кўрсатиш марказларининг фаолияти мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш;

9) Тажриба тариқасида жорий этилган юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг якунлари бўйича юридик хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказларини республиканинг бошқа туман (шаҳар)ларида ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


Азизов Сардорбек Султанбаевич

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш
бошқармаси бошлиғи ўринбосари