Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Биз биргамиз!


Халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш каби эзгу фазилатлар бугунги синовли кунларда янада бўй кўрсатмоқда.
Хусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Биз биргамиз” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.
Шундай тадбирлардан навбатдагиси бугун “Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш” жамиятлари федерациясининг Наманган шаҳар жамияти билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида ўтказилди.
Акция давомида @IstemolchiOnlineBot манзили орқали мурожаат йўллаган, шунингдек Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан шакллантирилган рўйхат асосида жами 250 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга 20 донадан жами 5 000 дона жўжалар тарқатилди.
Дарҳақиқат, меҳр ва эътибор инсон кўнглини тоғдек юксалтириши табиий. “Биз биргамиз" лойиҳаси доирасидаги хайрли ташаббуслар ҳали давом этади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими