Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК АҲОЛИ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ БОШ ОМИЛИ.


Аввал иқтисод кейин сиёсат - дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, шу серташвиш беш ойда Президентимиз томонидан коронавирус билан боғлиқ қатор фармон ва қарорлар қабул қилинган бир вақтда доимий эътибор марказидаги масала халқимизни турмуш тарзини яхшилаш ва тадбиркорлар фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш бўлди.

Куни кеча қабул қилинган “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилиниши эса пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини таъминлаш, санитария-эпидемиологик вазият яхшиланишига қараб ушбу субъектларни жадал қайта тиклаш, шунингдек, иш ўринларини сақлаб қолишга имкон беради.

Фармонда тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари бериш орқали қўшимча шароит яратилди. Яъни 2020 йил
1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;
- жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;
- мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;
- ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан, тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш белгиланди.
Шу билан бир қаторда 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади;
Умумий овқатланиш корхоналарига алкоголь маҳсулотларини етказиб бериш орқали сотиш ҳуқуқи берилиб, умумий овқатланиш корхоналари учун кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаган ҳолда, уларни кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилиши белгиланди.
Шунингдек, тадбиркорлар учун яна бир қулайлик 2021 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш корхоналари карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган жойлаштириш, қуриш ва фойдаланиш бўйича вақтинчалик талабларга риоя қилган ҳолда ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларини хабардор қилиш орқали истеъмолчиларга овқатланиш хизматларини кўрсатиш учун ўзларига туташ бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқига эга бўлади.
Бундан ташқари 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда, солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини беш кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди.
Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5996-сон Фармонида белгиланган қуйидаги солиқ имтиёзлари ва преференциялари 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилиши белгиланди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш ўринлики, ҳозирги синовли вазиятда кундалик эҳтиёж моллари ва зарурий дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли бўлиши, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нархларни асоссиз ошиб кетмаслиги жуда муҳим. Шунинг учун ҳам фармонда шу ҳолатларни олдини олиш ёки чек қўйишда зарурий имкониятлар берилиши белгиланди. Бундай вазиятда соҳа эгаларидан шижоат ва юксак масъулият талаб қилинади.


Улуғбек Исматиллаев
Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари