Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Фуқаронинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи тикланди.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган бўлсада, баъзан фуқаролар мазкур ҳуқуқларини тўла-тўкис амалга ошира олмаётганлик холатлари учраб турибди.
Хусусан, фуқаро М.Даминов Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Норин туман бўлимининг қароридан норози бўлиб ҳамда иш стажини пенсия тайинлашда ҳисобга олинишида амалий ёрдам беришни сўраб Норин туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқиш давомида маълум бўлишича, Норин туман “Оқ олтин” муқобил трактор парки томонидан берилган маьлумотномада фуқаро М.Даминов томонидан 2005-2007 йиллар учун иш ҳақи ҳисобидан суғурта бадаллари тўланганлиги ўз дастиғини топган. Шунингдек, ушбу даврлар фуқаро М.Даминовнинг меҳнат дафтарчасида ҳам қайд этилган. Фуқаро М.Даминовнинг 2011-2015 йилларда ишлаган даврида иш ҳақидан 1 фоизли бадаллар ўтказилганлиги Наманган агрокимёҳимоя ҳудудий аксиядорлик жамияти Норин туман филиалининг маьлумотномасида ўз аксини топган.
Бироқ, фуқаро М.Даминов томонидан мазкур маълумотлар дастлаб тақдим этилмаганлиги сабабли, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Норин туман бўлими томонидан ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилмай, фуқаро М.Даминовнинг мазкур даврлардаги иш стажи пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаган.
Фуқаронинг мурожаати бўлим ходимлари томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, унинг манфатларини кўзлаб судга ариза киритилди.
Мазкур ариза Норин туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Норин туман бўлимининг 2020 йил 8 июндаги 68-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, пенсия жамғармаси бўлимига фуқаро М.Даминовни 2005-2007 йилларда Норин туман “Оқ олтин” муқобил трактор паркида ва 2011-2015 йилларда Наманган агрокимёҳимоя ҳудудий аксиядорлик жамияти Норин туман филиалида ишлаган давридаги иш стажини пенсия тайинлашда инобатга олиш мажбурияти юкланди.


Иҳволиддин Султонов,
Норин туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси.