Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ҳуқуқий тарғиботнинг самарали усули.


Сир эмаски, бугунги пандемия шароити давлат органлари ва ташкилотларидан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда янгича услубда иш ташкиллаштиришни талаб қилмоқда.
Ўз ўрнида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ижрочиларга ҳамда аҳолига етказиш борасидаги адлия органларининг фаолияти ҳам бундан мустасно эмас.
Бугун Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан “Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари” мавзусида видеоконференция шаклида ўтказилган мулоқотда Наманган муҳандислик қурилиш институтининг талабалари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этиб, мулоқот иштирокчиларига соҳага оид қонун ҳужжатлари, карантин қоидаларини бузганлик қонунчиликда назарда тутилган нормаларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
Мулоқот сўнгида талабаларнинг таътил вақтини фойдали ўтказишга, профессор-ўқитувчиларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қиладиган бу каби тарбирларни мунтазам ташкил қилиб боришга келишиб олинди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими