Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Иш ҳақлари ундириб берилди.



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида (яъни, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас) кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.
Бироқ, Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг май ойида мустақил ташаббус билан Мингбулоқ туман Агросервис машина трактор парки ва Интеграл сервис маркази МЧЖда ишловчи ходимларга иш ҳақи тўланиши бўйича монитиронинг ўтказилганда, 2020 йил 23 июнь ҳолатига корхонанинг 116 нафар ходимлардан 151 746 890 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан корхонага қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, бунинг натижасида 116 нафар ходимларга июнь ойи ҳолатига 151 746 890 сўм ойлик иш ҳақлари ундириб берилди.


Аширалиев Дилшод,
Мингбулоқ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.