Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ҳуқуқий билимлар ҳар соҳага керак.



Бугун Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Саримсақов бошчилигида Наманган вилоятида фаолият юритаётган профилактик инспекторлари учун ўқув-машғулоти ўтказилди. Унда асосий эътибор юртимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг аҳамияти, уларнинг Ички ишлар органлари фаолиятидаги ўрни ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига қаратилди.
Ўқув-машғулоти давомида дунё бўйлаб ҳукм сураётган вазиятнинг юртимизга таъсири, эҳтиёт чоралари ва энг асосийси мушкул вазиятда давлатимиз томонидан аҳолининг барча қатламига яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда пандемия даврида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, пандемия даврида 20 дан зиёд Президент қарор ва фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.