Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ЮРИДИК АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ФАКТ БЕЛГИЛАНДИ.




 Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарорларини чиқариш фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди.
Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан шу туманда яшовчи фуқаро Қ.Жалолованинг ёшга доир пенсия тайинилашда ишлаган иш стажларини тўлиқ ҳисобга олинмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, фуқаро ёшга доир пенсия тайинлашни сўраб барча зарурий хужжатларни илова қилган ҳолда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлимига мурожаат қилган бўлсада, фуқаро томонидан тақдим қилинган архив маълумотномасида Шарқ юлдузи ширкат хўжалигида хўжалик ишчиси бўлиб фаолият юритганлиги, 1979-1980 йил ишлаган даврларида Жалолова, 1981-1984 йил ишлаган даврларида Назарова, 1984-1988 йил ишлаган даврларида “Қобилова” бўлиб, 1989-1993 йилларда Жалолова бўлиб қайд қилинганлиги, иш ҳақи маълумотномасида 1984-1988 йилларда мутасаддиларнинг айби билан фамилияси “Жалолова” ўрнига “Қобилова” бўлиб нотўғри ёзилиб қолганлиги сабабли, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан иш стажига қўшиб хисобланмаган.
Статистика бўлимининг маълумотномасида Тўрақўрғон туман “Шарқ юлдузи” ширкат хўжалиги тўғрисидаги маълумотлар “Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрида тугатилганлиги тўғрисида белги қўйилганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 80-банди талабига кўра, агар иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжатда кўрсатилган исми, отасининг исми ёки фамилияси паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича исми, отасининг исми ёки фамилияси билан мос бўлмаса ушбу ҳужжатнинг мазкур шахсга тегишлилиги ҳолати фақат меҳнат дафтарчасини ёки иш стажи тўғрисидаги бошқа ҳужжатни биринчи марта берган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкинлиги, бошқа барча ҳолларда ҳужжатларнинг тааллуқлилиги суд томонидан белгиланиши шарт эканлиги кўрсатилган.
Ўрганиш жараёнида аниқланган ҳолатлар юзасидан адлия бўлими томонидан фуқаро Қ.Жалолова манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига “Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш ҳақида” киритилган ариза мазкур суднинг 29 июнь кунидаги суд мажлисида кўриб чиқилиб, ариза қаноатлантирилди.

Фароғат Раззакова,
Тўрақўрғон туман адлия бўлими бошлиғи