Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Таҳлилий ўрганиш натижасида...



Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан тасдиқланган “Туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Штаб”нинг 2020 йилга мўлжалланган Дастурининг 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг июнь ойида Уйчи туман халқ таълими бўлимида “Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйда ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсация тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи сўров асосида ўрганилиб ва таҳлил қилинди.
Ўрганиш ва таҳлил давомида, тақдим этилган ҳужжатлар таҳлилига кўра 2020 йилда жами бўлиб тумандаги 6 та умумтаълим мактабларда якка тартибда ўқитиш учун бириктирилган 54 та ўқитувчиларга январь, февраль, март ойлари учун ҳисобланган 8 386 317 минг сўм йўл ҳақлари тўланмаганлиги аниқланди.
Бўлим томонидан ўрганиш ва таҳлили якунига кўра Уйчи туман халқ таълими бўлимига киритилган тақдимнома натижасида, тумандаги умумтаълим мактабларда якка тартибда ўқитиш учун бириктирилган 54 та ўқитувчиларга 2020 йил 1-чораги давомида тўланмаган жами бўлиб 8 386 317 (саккиз миллион уч юз саксон олти минг уч юз ўн етти) сўм йўл ҳақи компенсация тўловлари ўқитувчиларнинг пластик карточкаларига ўтказиб берилиши таъминланди.

Баҳодир Қодиров,
Уйчи туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.