Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Бўш иш ўринларига танлов эълон қилинади


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

1. Тўрақўрғон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси (1 та штат)
_____________________________________________________________________________________

Адлия бўлими ходими лавозимига қўйиладиган талаблар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Олий юридик маълумот;
мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
давлат тилини мукаммал билиш, рус ва инглиз тилида эркин сўзлаша ва ёза оладиган номзодларга устуворлик берилади;
шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
_____________________________________________________________________________________

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
1. Номзоднинг шахсий варақаси (объективка)
2. Номзоднинг паспорт нусхаси;
3. Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
4. Меҳнат дафтарчаси нусхаси
5. Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза.



ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2020 ЙИЛ 21 ИЮЛЬ КУНИГАЧА НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИНИНГ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ ЛОЗИМ.

Телефон: +99869 227 03 76
Электрон почта: namangan@adliya.uz

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, адлия органлари томонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамларга ва @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.