Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Раҳбарият ишончини оқлаш энг муҳим вазифа!



Янги кун, эзгу тилаклар намойиши. Кишининг бутун умри эзгу тилаклар билан йўлдош. Меҳнат қилган инсон, албатта камол топади, обрў-эътиборга эришади, эзгу-ишларга бош-қош бўлади.
Жумладан, жорий йилнинг 6 июль куни Наманган вилоят адлия бошқармасида тайинлов маросими бўлиб ўтди.
Маросимда бошқарма бошлиғи Х.Сабиров янги лавозимга тайинланган ходимларни, хусусан:
Қодиров Сохибжон Абдулпаттаевич – Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига;
Джаббаров Улуғбек Ғуломжонович – Наманган туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига;
Раззақова Фароғатхон Ғофуржоновна – Тўрақўрғон туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланлаш тўғрисидаги адлия вазирининг тегишли буйруғи билан таништирди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи бошчилигида барча ходимлар янги лавозимга тайинланган ходимларга машаққатли ва масъулиятли лавозимни бажаришда ишонч билдирдилар.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими