Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ғурур ва ифтихоримиз тимсоли.


Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганига 25 йил тўлди.
Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Давлат Герби тўғрисида қисқача маълумот:
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «O‘zbekiston» деб ёзиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «O‘zbekiston» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.
«Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни 8 моддадан иборат бўлиб, «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорда:
  • «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган кунидан бошлаб амалга киритилиши;
  • Аввалги Давлат герби 1993 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикасининг янги Давлат гербига алмаштирилиши шартлиги ва ана шу давр ичида аввалги Давлат гербидан фойдаланишга йўл қўйилиши;
  • 1992 йил 15 августигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрлар, ҳужжатларнинг бланкаларини тайёрлаш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва йўқотиб ташлаш тартибини белгилаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштириш топширилиш кўрсатиб ўтилган.

    Маллабаев Санжар, 
    Чортоқ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси