Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Эълон! Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Наманган вилоят адлия бошқармаси бўш иш ўринларга танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚЎЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

1. Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази:
- марказ бошлиғи (1 та штат);
- етакчи юрисконсульт (4 та штат)
_____________________________________________________________________________________

Марказ ходими лавозимига қўйиладиган талаблар:
Олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
_____________________________________________________________________________________

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.
1. Номзоднинг шахсий варақаси (объективка)
2. Номзоднинг паспорт нусхаси;
3. Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
4. Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза.



ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ 2020 ЙИЛ 7 ИЮЛЬ КУНИГАЧА НАМАНГАН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИНИНГ КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ ЛОЗИМ.

Телефон: +99869 227 03 76
Электрон почта: namangan@adliya.uz

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, адлия органлари томонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамларга ва @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.

ИЗОХ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган шаҳар, Қарши ва Марҳамат туман адлия бўлимлари ҳузурида эксперимент тариқасида Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказларифаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори муҳокама жараёнида эканлиги ҳамда танловда иштирок этувчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, танловга ариза олиш 2020 йил 7 июль кунига қадар узайтирилганлиги маълум қилинади.