Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ўзини ўзи банд қилишни рағбатлантириш йўлидаги муҳим қарор!


Кейинги вақтларда аҳоли ўртасида доимий иш ҳақига эга бўлмай туриб, мавсумий ишлар билан ёки шахсий томорқасида банд бўлиб, даромад топадиганлар кишилар кўплаб учраб туради.

Ишсиз, даромадсиз юргандан кўра, ўзини-ўзи банд қилиб, даромад топиб оила тебратган яхши, албатта. Бироқ, шуни ҳам унутмаслик керакки, агарда лоқайдликка йўл қўйилса бундай фаолият ҳеч қаерда қайд этилмаслиги, бу эса фуқаронинг пенсия олиш ҳуқуқини берувчи ёшга тўлганида, пенсия тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги каби муаммоларни юзага келтириши мумкин.

Айнан шу каби муаммога фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш орқали ечим топиш мумкинлиги тўғрисида нормалар қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар деганда эса меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларни тушуниш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам айнан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинди.

Мазкур қарор билан, жорий йилнинг 1 июлидан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилиб, амалда мавжуд бўлган 24 та фаолият йўналишлари эндиликда 67 тага оширилди. Қарорда белгиланишича, ўзини ўзи банд қилаётган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида улар даромад солиғидан озод қилинмоқда. Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун эса махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ идораларини хабардор қилиб қўйишнинг ўзи кифоя.

Шунингдек, Қарорга мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар мазкур қарорига кўра, 2020 йил учун ижтимоий солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди. Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.

Бундан ташқари, бундай тоифадаги шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўлмаслиги тўғрисидаги амалдаги тартиблар ўзгаришсиз қолди.

Шубҳасиз, мазкур ўзгаришлар фуқароларнинг қонуний меҳнат фаолиятини рағбатлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда норасмий секторда банд бўлган шахслар сонини янада камайтиришга хизмат қилиши табиий.


Орифжон Ибраҳимов
Наманган вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси