Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Норматив ҳуқуқий-ҳужжатларнинг бир хилда қўлланишини таъминлаш асосий мақсадимиз.


Норматив ҳуқуқий-ҳужжатларнинг бир хилда қўлланишини таъминлаш асосий мақсадимиз.

Маълумки, 2018 йил 13 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон қарорида Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири этиб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш белгиланган.
Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш ва кўриб чиқишда бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг маъмурий амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича Штаб ташкил этилиб, 8 та давлат органлари ва ташкилотларининг 2019 йил давомида юритилган маъмурий иш ҳужжатлари сўров йўли билан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида давлат органлари ва идоралар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим талабларига риоя этилмаганлик ҳолатлари кузатилди.
Жумладан, Кодекснинг 294 (маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари), 281 (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённоманинг мазмуни) ва 313-моддалари (маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома) талабларига риоя қилинмаган.
Ўрганиш якуни бўйича 47 та таъсир чора, шундан 1 та маъмурий таклиф ва 46 та тақдимнома киритилди.
Киритилган таъсир чоралари натижасида 6 нафар шахсга нисбатан қўлланилган маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорлар бекор қилинди, 7 нафар шахсга интизомий жазо чораси қўлланилди, 2 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди
Шунингдек, ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларни олдини олиш мақсадида тегишли ташкилот ва идора ходимларига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, бир хилда қўлланилиши юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Асосий вазифамиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир хилда қўлланишини таъминлаш экан, келгусида ҳам бу каби ишларни давом эттириб, ҳуқуқни тўғри қўллаш амалиётини ташкилот ва идораларга етказиб борамиз.


Гулнора Каримжанова
Бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш 
амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси.