Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Наманганда жамоатчилик эшитуви ўтказилди


Наманганда жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Бугунги кунда шиддат билан ривожланиб бораётган демократик ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтлари, айниқса нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамияти беқиёсдир.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини кафолатлари тўғрисида”, “Жамоат фондлари тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда сўнги йилларда давлатимизда қабул қилинаётган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Шу ўринда таъкидлаб лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президетининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур Фармон билан юклатилган вазифаларнинг ижроси юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига оид муаммолар мунтазам равишда ўрганилиб, таҳлил қилиб, натижаси юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва улардаги ҳуқуқий коллизияларни бартараф қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Жорий йилнинг 24 июнь куни Наманган вилоят адлия бошқармасида нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Наманган вилояти нодавлат нотижорат ташкилотларига оид муаммолар: давлат солиқ инспекцияси ва бандлик бошқармаларининг ахборотларида” мавзусида илк бор ўтказилган жамоатчилик эшитуви ҳам айнан нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига оид муаммоларни таҳлил ва муҳокама қилиш, уларнинг ечимини излаш ҳамда фаолият самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.
Мазкур йиғилишда Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда бошқарма ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда тузилган Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Наманган вилоят ҳокимлигининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар котибияти, Наманган вилоят солиқ бошқармаси, Наманган вилоят бандлик Бош бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этиб жамоатчилик эшитувига киритилган масалалар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Таъкидлаш жоизку бу каби йиғилишлар жамоатчилик назоратини самарали ташкил этилиши, нодавлат нотижорат ташкилотларини аҳолининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тўлақонли фаолият олиб боришларига ва провардида “Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг амалда таъминланашига хизмат қилади.

Зулфия Ахмедходжаева
Бошқарманинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар
бўлими етакчи маслаҳатчиси.