Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Маъмурий тартиб-таомиллар ҳақида нималарни биламиз


Маъмурий тартиб-таомиллар ҳақида нималарни биламиз.

Манфаатдор шахснинг аризаси (шикояти) ёки маъмурий органнинг ташаббуси маъмурий ишни бошлаш учун асос бўлади.
Маъмурий иш юритиш ариза маъмурий органда рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан бошланган ҳисобланади.
Агар маъмурий ишни бошлаш учун маъмурий органнинг ташаббуси асос бўлса, маъмурий иш юритиш адресат тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан эътиборан бошланган ҳисобланади.
Маъмурий органга бериладиган аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган маъмурий органнинг номи;
2) аризачи — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг яшаш жойи, агар аризачи юридик шахс бўлса — унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), шунингдек агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва манзили;
3) аризачининг талаби;
4) аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг рўйхати (агар бундай ҳужжатлар мавжуд бўлса);
5) ариза берилган сана.

 Ариза аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, унга ишончноманинг ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши керак.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб берилган аризада ушбу моддада кўрсатилган маълумотлардан ташқари ўз манфаати ҳимоя қилинаётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг манзили (почта манзили) ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборот кўрсатилган бўлиши керак.
Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларга нисбатан қонун ҳужжатларида бошқа талаблар ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин.Маъмурий орган аризачидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ахборотни ёки ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек аризага ва унга илова қилинган ҳужжатларга нисбатан талаблар қўйишга ҳақли эмас. Электрон шаклда бериладиган аризаларда аризачининг электрон манзили ҳамда ягона идентификатори, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса электрон рақамли имзо ва бошқа реквизитлар кўрсатилиши керак. Аризада электрон манзилнинг кўрсатилганлиги аризачининг хабарларни ахборот тизими орқали қабул қилишга бўлган розилигидир. Жисмоний ва юридик шахслар аризаларни оғзаки шаклда беришга ҳам ҳақли, бундан қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри тақиқланган ҳоллар мустасно.
Маъмурий органга келиб тушган ариза ўша куннинг ўзида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Маъмурий орган аризачига ариза рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) бериши, ариза электрон шаклда берилган тақдирда эса, ариза рўйхатдан ўтказилганлигини маъмурий органнинг расмий веб-сайтидаги электрон хабар билан, тегишли ёзувга ҳавола билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усул билан тасдиқлаши шарт. Маъмурий органда аризани рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Муродилла Маматкулов
Мингбулоқ туман адлия бўлими бошлиғи