Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш — адлия органларининг энг устувор вазифаси


Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш — адлия органларининг энг устувор вазифаси.

Жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларини энг олий қадрият сифатида эътироф этиш масалалари мужассам.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш адлия органлирининг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.
Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятида фуқароларнинг мурожаатларини сифатли, тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишига эътибор қаратилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш масаласига устивор масала сифатида қараб келинмоқда.
Жумладан, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2020 йилнинг ўтган даври давомида 1 075 та мурожаат кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 875 таси қаноатлантирилди, 200 тасига ҳуқуқий тушунтришлар берилди. Бундан ташқари бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 157 та ташкилотларда ўрганишлар ва 57 та ташкилотда мониторинглар ўтказилиб, 21 650 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 452 та тақдимнома, 2 035 та огоҳнома ҳамда судларга жами 1 млрд. 711 млн. 510 минг сўмлик 292 та даъво аризалари киритилиб, киритилган даъво аризаларининг 1 млрд. 653 млн. сўмлик қисми қаноатлантирилиб, қолган қисми суднинг иш юритувида ҳисобланади. Кўрилган чораларга кўра, 25 нафар мансабдор шахлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Киритилган тақдимномаларга асосан 3 млрд 423 млн сўмлик тўланмаган иш ҳақи ходимларга тўлаб берилди.
Масалан, Поп тумани, Ифтихор МФЙ, Бобур кўчаси 24-уйда яшовчи фуқаро ФДўлтаеванинг Поп тумани, Ифтихор МФЙ раислигидан иш берувчининг ташаббуси билан асоссиз равишда меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан норози бўлиб Поп туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида 2020 йилнинг 10 апрель кунидан Ф.Дўлтаева билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 3-бандига асосан иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганлиги аниқланди. Мурожаатни ўрганиш якуни бўйича 2020 йил 5 июнь куни Поп туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимига меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишда йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш, фуқаро Ф.Дўлтаевани белгиланган тартибда ишга тиклаш ҳамда иш берувчининг айби билан бўш турган вақти учун белгиланган тартиб ва миқдорларда ўртача ойлик иш ҳақи тўлаб бериш ҳақида 06-223/3-сонли тақдимнома киритилди.Киритилган тақдимнома натижасида Поп туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2020 йил 10 июнь кунги 37-к-сонли буйруғига асосан Ф.Дўлтаева Поп тумани, Ифтихор МФЙ раиси лавозимига ишга тикланиб, унга бўш турган вақти учун белгиланган тартибда ўртача ойлик иш ҳақлари хисоблаб берилди.
Бундан ташқари, бошқарма томонидан Поп туманида яшовчи фуқаро М.Умарованинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа пули берилмаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.Ўрганиш жараёнида фуқаро М.Умарова 2020 йил 12 февраль куни вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан бўлсада, унга жорий йилнинг апрель ойига қадар ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа пули тўланмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 3 апрель куни Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилиб, фуқарога тўланиши лозим бўлган 3 576 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа пули тўлаб берилиши таъминланди.

Наманган вилоят адлия бошқармасининг
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи
С.Қодиров,
бўлим бош маслаҳатчиси А.Ёдгаров.