Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ҳуқуқий ахборотдан ҳабардорлик барчанинг иши.


Ҳуқуқий ахборотдан ҳабардорлик барчанинг иши.

Ҳуқуқий ахборот бу – сиз ва бизнинг ҳуқуқий онгимизни ва дунёқарашимизни, конституцион ҳуқуқларимизни белгиловчи ва кўмак берувчи, ўз навбатида ҳуқуқий жиҳатдан маданиятимизни шаклланишига ҳизмат қилувчи куч ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида давлат идоралари ва ташкилотлар раҳбарларининг ўз фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидаги нормаларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга доир, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини юксалтиришга қаратилган зарур ишларни ташкил этиш масаласига алоҳида урғу берилган.
Бироқ, асосий масала қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўша давлат идораси ёки ташкилотнинг иш столига кириб боряптими? деган савол туғилади. Биргина мисол, Вазирлар Маҳкамаси томонидан юқоридаги қарорга кўра тасдиқланган рўйхат бўйича 2019 йилнинг 1-ярим йиллигида 843 та ҳужжат етказилган. Жорий йилнинг шу кунига қадар эса 629 та ҳужжат юборилган. Энг эътибор қаратиш керак бўлган муаммо шундаги ҳужжатлар вилоят ва туман даражасидаги ташкилотларнинг ҳаммасига кириб бормаяпти.
Муаммо эса аслида ўзимизда қоляпти. Яъни давлат ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимига эътиборсизлик ёки тизимли равишда такрорланиб келаётган качиликларга кўникиш хосил қилинаётганидир.
Бунда энг аввало ўзимизни ички имконият ва мавжуд шароитларимиздан келиб чиқиб иш тутсак мақсад мувофиқ бўлади. Бу соҳада Наманган вилояти аҳоли ва ижрочиларга қонун ҳужжатларини қулай, осон ва тезкор етиб боришини назарда тутувчи қатор таклифлар ишлаб чиқди. Натижада, Наманган вилоят ҳокимининг 2020 йилнинг 17 июнь куни ушбу йўналишдаги муаммоларни тартибга солувчи 311-сон Қарори қабул қилинди.
Қарорда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларини нотўғри қўллаш ёки қонун ҳужжатларидан хабардор эмасликлари натижасида фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва эркинликларини бузилишига олиб келаётган ҳолатларни олдини олишда ва аҳолини ҳуқуқий ахборотдан ҳабардорлик даражасини оширишга ҳизмат қилувчи аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Айниқса, “Ҳуқуқий ахборот” канали имкониятлари ва телеграм тармоғида верификация қилиниши натижасида юзага келган қулайликлардан фойдаланишни назарда тутувчи масалаларни киритилганлиги фаолиятимизда аниқ йўналишларни белгилаб берди. Яъни, каналнинг фаолияти такомиллаштирилиб борилиши натижасида ҳуқуқий мавзулар бўйича ўзига хос ахборот агентлиги вазифасини бажараётган бир вақтда нафақат канал фойдаланувчилари балки раҳбарлар ҳам мунтазам равишда танишиб боришларини назарда тутувчи “Раҳабар+ҳуқуқий ахборот” телеграм канали ишга тушириш белгиланди.
Қолаверса қарорда “Ҳуқуқий ахборот” каналида бериб борилаётган ҳуқуқий ахборотларни вилоят аҳолисининг аксарият қисми аъзолиги таъминланган ижтимоий тармоқлар “Наманганликлар”, “Косонсойликлар”, “Янгиқўрғонликлар” ва шу каби йирик телеграм каналларига бепул жойлаштириб бориш мажбурияти юкланди.
Ўйлаймизки, дунё ҳамжамияти олдида юртимиз нуфузуни ошириб бораётган қонунларимизни амалда тўғри қўлланиши учун энг аввало улардан боҳабар бўлишимиз бу соҳадаги амалий ишларимизнинг самарали йўлини белгилаб беради.
Зеро, ҳуқуқий ахборотни замонавий усуллар орқали кенг оммага етказиш, қонунларни билиш ва қўллаш бўйича мутасадди раҳбарлар фаолиятини кучайтириш биринчи даражали ишимизга айланиши лозим.


Наима Ядигарова
Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими