Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!



Наманган вилоят адлия бошқармаси вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат ходимлари бўйича мавжуд бўлган

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни
ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАШ МАСАЛАСИНИ КЕЛИШИШ
учун адлия бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

(Ушбу фаолият Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2017 йил 28 февралда 2864-сон реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солинади)

1. Давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;

2. Номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот;

3. Номзоднинг олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломининг иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун. Агар номзод хорижда таълим олган бўлса, хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари;

4. Номзод меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса;

Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун адлия бошқармасига бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.

Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан Наманган вилоят адлия бошқармасида суҳбат ўтказилади.



Наманган вилояти бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар

Давлат органи ва ташкилотнинг номи

Юридик хизмат ходимлари бўш иш ўринларининг лавозимлари

Давлат органи ва ташкилотининг телефон рақами

Наманган вилоят даражасидаги ташкилотлар

1.

Наманган вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази ДУК

Юрисконсульт

*69-233-01-47

2.

Наманган вилояти тери-таносил касалликлари диспансери

Юрисконсульти

(0,5 ставка)

*69-234-02-64

Туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлар

Наманган шаҳар

3.

Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-шаҳар шифохонаси

Юрисконсульт

*69-232-94-26

4.

НамДУ қошидаги 1-сонли академик лицей

Юрисконсульт

*69-228-62-33

5.

ИИВ қарашли Академик лицей

Юрисконсульт

*69-224-43-86

Норин тумани

6.

Ўртаорол давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси

Бош юрисконсульт

*69-227-05-38

7.

Норин туман Халқ таълими бўлими

Юрисконсульти

*69-612-22-94

Поп тумани

8.

07648-сонли ҳарбий қисм

Юрисконсульт

69-438-11-04

Наманган тумани

9.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган туман бўлими

Юрисконсульт

*69-472-14-82

10.

Наманган туман халқ таълими бўлими

Юрисконсульт

*69-472-13-20

11.

Наманган туман маданият бўлими

Юрисконсульт

*69-472-12-30

Учқўрғон тумани

12.

Учқўрғон туман молия бўлими

Юрисконсульт

*69-462-12-45

Уйчи тумани

13.

Уйчи тумани давлат солиқ инспекцияси

Бош юрисконсульти

*69-482-10-36

Косонсой тумани

14.

Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси

Юрисконсульти

*69-652-25-85

Чортоқ тумани

15.

Чортоқ туман маданият бўлими

Юрисконсульти

*69-412-41-51

Чуст тумани

16.

Чуст туман давлат солиқ инспекцияси

Бош юрисконсульт

*69-423-39-48

* Ушбу кўрсатилган номерлар билан боғланишни имкони бўлмаса
1009 рақамига боғланган ҳолда бошқа рақамини

сўраб олишингиз мумкин!