Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ўзаро тажриба алмашиш – иш самарадорлигини таъминлайди.


Ўзаро тажриба алмашиш – иш самарадорлигини таъминлайди.

Иш самарадорлигини оширишда ўзаро тажриба алмашиш, таклифларни инобатга олиш муҳим ўрин тутади.
Зеро, фикр-мулоҳазалар асосида киришилган ҳар қандай юмуш анча салмоқли ва натижадор бўлади. Касб доирасида ўрнатилган ҳамкорлик эса барча томон учун ҳам фойдадан ҳоли эмас. Чунки, бу орқали янги ғоялар, ишланмалар, самарали амалиёт, инновациялар вужудга келади.
Ана шу мақсадда бугун Уйчи туман адлия бўлимида Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари ҳамда туман(шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари иштирокида семинар ташкил қилинди.
Семинар аввалида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев сўзга чиқиб бугунги, ўтказилаётган семинарнинг, хусусан иш фаолиятини ўзаро тажриба алмашган ҳолда ташкил этишнинг аҳамиятли жиҳатларига тўхталиб ўтиб, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларини юртимизда хукм сураётган пандемия даври шароитида иш фаолиятини олиб боришда, энг аввало, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишни ва ўрнатилган чеклов ҳамда тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш лозимлигини яна бир бор таъкидлади.
Шундан сўнг, Уйчи туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Қобилов сўзга чиқиб, бўлим томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда бўлим фаолиятида жорий этилган ижобий амалиёт тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумот берди.
Қизғин мунозаралар билан ўтган семинар давомида рақамли иқтисодиётни амалга оширишда эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар ва унинг бевосита фаолиятимиздаги аҳамияти, “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони билан бевосита адлия идоралари зиммасига юклатилган қатор қўшимча вазифа ва функциялар, соҳа фаолияти бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар, янада эътибор қаратиш лозим бўлган ва оқсаётган йўналишлар, келгусидаги устувор вазифалар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли тартибда аҳоли эътиборига етказиш ва уларнинг мазмун-моҳиятини таништириб боришни янада кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.