Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Байрам муборак болажонлар!


Байрам муборак болажонлар!

Эҳ, болажон. Қанийди олам сен ўйлаганингдек гўзал ва бетакрор бўлса. Сенинг нигоҳларинг каби соф ва беғубор бўлганидами. Майли, сен шундай ўйлашда давом эт. Илоҳим, сенга доим яхшилар йўлдош бўлсин. Тўлин ой йўлларингни доимо ёритиб турсин. Мақсадларинг сари дадил қадам ташлайвер. Ҳеч қачон чекинма!...
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир.
Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” билан барча болажонларни чин юракдан табриклайди. Илоҳим, ҳар босган қадамларидан гуллар унсин, бўйлари юксаклик сари чўзилаверсин.
Биз сизларни яхши кўрамиз, сизлар бизнинг умримиз мазмуни, ҳаётимиз гулларисиз, ўғилларимиз, қизларимиз! Бахтимизга бор бўлинглар..

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.