Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Қаноат ва шукроналик байрами.



 Қаноат ва шукроналик байрами.

Истиқлол йилларида Рамазон ойини муносиб ўтказиш тўғрисида алоҳида қарор эълон қилиниши, ўз навбатида ҳайит айёмини гўзал ва эзгу тилаклар билан нишонлашимизга кенг йўл очди. Ҳайит байрами халқимиз томонидан асрлар давомида эзгулик ва маънавий поклик, саҳоват ва меҳр-шафқат, қаноат ва шукроналик рамзи ҳисобланган рамазон ойи сўнгида нишонланиши эса диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида бўлган муносабатимизни яна бир бор намоён этади.

 Айни вақтда юртимиз ва бутун дунёда давом этаётган синовли бир даврда ҳамжиҳатликда ва сабр-қаноат билан ўз уйимизда байрамни нишонласак, яратганнинг инояти билан аввалгидек файзли кунларга албатта эришамиз.

 Азиз юртдошлар! Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси жаннатмонанд ўлкамизнинг мўмин-мусулмонларига байрамларнинг энг фазилатлиси бўлган Ҳайит айёми арафасида, энг аввало, сиҳат-саломатлик, кўтаринки кайфият, илм-зиёга муҳаббат ва эзгу ҳаракатларда куч-қувват тилаган ҳолда байрам билан муборакбод этади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.