Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Кечиримлик – халқимизга хос фазилат



Кечиримлик – халқимизга хос фазилат.

Юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг негизини инсонпарварлик, инсон ва фуқароларнинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қимматининг устуворлиги каби умуминсоний принциплар ташкил этади. Худди шунингдек, жиноят содир этган бўлсада, бироқ ўз хатосини англаган ва ундан тегишли хулоса чиқарган, маънавий жиҳатдан қайта тарбияланган шахсларнинг оиласи, фарзандлари бағрига қайтишига имкон бериш халқимизга хос бўлган кечиримлилик, бағрикенглик каби қадриятларнинг амалий ифодасидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига асосан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида давлатимиз гуманистик сиёсатининг ҳамда халқимизга хос эзгулик ва меҳр-оқибат, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекиши бунинг яққол ифодаси бўлди.
Фармонга мувофиқ, содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 нафар фуқаро афв этилди. Уларнинг 16 нафари асосий жазодан озод қилиниб, ота-онаси, фарзандлари ва яқинлари бағрига қайтарилади, шунингдек, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Бундан ташқари 117 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш жазо муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёллар, 7 нафарини чет эл фуқаролари, 164 нафарини тақиқланган ташкилотларга кирган фуқаролар ташкил этади.
Мазкур фармонни қабул қилиниши натижасида авф этилганларни Ўз ҳаётини тўғри йўлга қўйиб олишлари учун имкон берилди, ундан муҳими, оилаларнинг бағри бут бўлди, ҳонадонларга ёриғлик инди десак муболаға бўлмайди.

Азамат Шамсиддинов,

Учқўрғон туман адлия бўлими ходими.