Боғланиш

Телефон
(+998 69) 227-06-62

Электрон манзил
namangan@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

22

“Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари” халқ ва давлат органларига мададкор бўлади.


“Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари” халқ ва давлат органларига мададкор бўлади.

Мамлакатимизда мукаммал қонунчиликни яратиш, унинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, аҳоли ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Дарҳақиқат, куни кеча Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан имзоланган “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари сўзимизнинг исботи деб айтсак муболаға бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, Адлия вазирлигида Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси ва маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси ташкил этиладиган бўлди. Фармонга кўра, Адлия вазирлигининг давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳри ва Қарши туманида эксперимент тариқасида адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади. Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилиб, тегишли ташкилотларда қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширилиши белгилаб ўтилган.Ушбу марказлар, қонунчиликка риоя этилиши давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлигига, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини амалга оширадиган юридик хизматлари кўмаклашаши, юридик хизмат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, қабул қилиш жараёнидан бошлаб, то уларнинг ижросини таъминлашгача, хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш, бекор қилиш ва бажариш, мулкни сақлашни ҳуқуқий воситалар билан таъминлаш, меҳнат қонунчилигига риоя қилиш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, тегишли органлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини судларда ва бошқа ташкилотларда ҳимоя қилиш, ҳуқуқий тарғибот ишларида фаол иштирок этади.Ушбу фармонни қабул қилиниши юридик хизматларнинг ходимлари қонун бузилишини олдини олиш ҳамда улар бўйича ўз вақтида чоралар кўриш учун етарли ва таъсирчан ваколатларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Музаффар Киргизов,
Наманган шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси