Боғланиш

Телефон
(+998 69) 227-06-62

Электрон манзил
namangan@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

21

ЙИГИРМА БИР ЙИЛДА ҲАЛ БЎЛГАН МУАММО.


Фуқаро Бекбаева Мадина Баҳодир қизининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати келиб тушди.
Фуқаро М.Бекбаева 1999 йил 17 июлда Мингбулоқ туманида туғилган, унинг ота-онаси шаърий никоҳ асосида фарзанд кўрганлиги ҳамда фарзанди туғилган вақтда онасининг шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти ва отаси ўртасида қонуний никоҳлари бўлмаганлиги сабабли туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олинмаганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2019 йил 16 январь куни берилган туғилганлик ҳақидаги тиббий 92-сонли маълумотнома фарзанди Бекбаева Мадинани шифохонада дунёга келтирганлигини тасдиқлайди.
Мазкур ҳолат юзасидан мурожаатчи бир неча бор фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий судларга мурожаат қилган бўлсада, фуқаро томонидан киритилган аризалар қаноатлантирилмаган.
Шундан сўнг мазкур масалани ҳал этишда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Туман адлия бўлими томонидан фуқаро манфаатини кўзлаб, туғилганлик фактини белгилаш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ариза киритилди, натижада йиллар давомида ҳал бўлмаган муаммоси ҳал этилиб, туғилганлик фактини белгилаш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарори қабул қилинди ҳамда унинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Муродилла Маматқулов
Мингбулоқ туман адлия бўлими бошлиғи.