Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилинади


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 май куни тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда бир қатор масалалар  муҳокама қилинди.

Аввало, тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолатлари ва мулк дахлсизлигини таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилди.

Президентимиз томонидан барча ҳокимларга тадбиркорларнинг мулки ноқонуний олиб қўйилмаслиги юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, йиғилишда ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилиши белгиланди.

Яъни, сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, фотограф, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади.

Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун телефон орқали солиқ идораларини хабардор қилиш кифоя. Илғор хорижий тажриба асосида бундай фуқароларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича мобил илова ишлаб чиқилиши тўғрисида маълумотлар берилди.

Нодирбек Рахимов

Мингбулоқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси