Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

АДЛИЯ ФАХРИЙЛАРИ ЭЪЗОЗДА!


    Бу кун муқаддас хотира байрами дея бежиз эътироф этилмайди. Мана неча йиллардан бери иккинчи жаҳон уришида яқинларидан айрилганларни, ҳаёт бўлиб, тинч-тотув замонда умр кечираётганларни ҳолидан хабар олиниши анъанага айланган.
    Инсон хотираси шу биргина кун билан изоҳланмайди аслида. Чунки, ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўчмас из қолдирган ва ўша замон ютуқлари учун меҳнатини аямаган ёши улуғ фахрийларимиз орамизда эканлиги бизни қувонтиради.
   Мана неча вақтлардан буён байрамларда, қутлуғ саналар олдидан адлия идоралари фахрийлари билан учрашиб келинмоқда. Бугун ҳам Наманган вилоят адлия бошқармаси ходимлари адлия тизимида узоқ йиллар меҳнат фаолиятини олиб борган, кўплаб шогирдларни етказиб берган ёши улуғ онахон ва отахон фахрийларимизнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан ҳабар олдилар.
   Ушбу синовли кунларда бизга ўз даврида тиргак бўлган, йўл кўрсатган, айни вақтда дуода бўлиб, ўз насиҳатларини аямаётган устозларимиз ва яқинларимизни эъзозлайлик. Бу бизнинг инсонийлик бурчимиз!

Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси