Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ИЛОҲИМ ОЙНИНГ ҚОЛГАНИ ЁРУҒ БЎЛСИН❗️


Бугун юртимизда коронувирус инфекцияси аниқланганига бир ой бўлди. Ҳа, бу гал баҳор ўз сирларини беркитди, нурафшон қуёшнинг нур сочишга ҳам мадори йўқ. Дунё ташвишлари она замин бағрини эзган шекили фалак ҳам кўз ёшини тиндиргани йўқ.
Вирусли касалликлар чегара билмайди деганлари бор гап экан. (COVID-19) тарқалганидан сўнг, касаллик бутун дунё бўйлаб кўчки каби тарқалганини ва кўплаб эпицентрларни вужудга келтирганини гувоҳи бўлдик.
Ушбу умумий мушкул вазиятда Хитой масъулиятли давлат сифатида тажриба бўлди десам адашмайман. Ушбу касалликни ўз бошидан ўтказган ва ўтказаётган давлатлар эпидемияга қарши курашда халқаро ҳамкорликни фаол равишда қўллаб-қувватлаб, одамларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириб, инсоният учун тақдири бир бўлган жамиятнинг қурилишига ҳисса қўшмоқдалар.
Ҳар бир ютум нафасни ҳавотир билан олаётган бир вақтимизда карантин қоидаларни менсимаётган, “Танаси бошқа дард билмас” қабилида иш кўраётган айрим ҳамюртларимиз учун яна нима керак билмайсан киши.
Бировга қўл узатиш ҳам хато бўлиб турган бир вақтда фарзандини қаровсиз ҳолатда кўчага қўйиб юбораётган ота-оналарга нима дейсиз, тожнинг ҳар зарраси бало бўлиб турган бир вақтда бесабаб кўчада умрини ўтказаётганларгачи?
Аслида кимсасиз кўчаларда аччиқ бир ҳақиқат борлигини тушуниб етиш вақти келди, биздан бирдамлик, ишонч ва сабр-қаноатни сўраётган ушбу имтиҳондан омонликда ўтайлик, бепасанд қарамайлик. Келинг яхшиси уйда қолайлик!!!


Наманган вилоят адлия бошқармаси
бўлим бошлиғи
Наима Ядигарова.