Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Жамоатчилик назорати соҳасида муҳим янгилик.


Бугунги кунда, давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг самарали фаолият юритишида жамоатчилик назорати омили жуда муҳим аҳамият касб этади. Давлат органлари раҳбар-ходимларининг қонунларга қатъий амал қилиб, ўз зиммаларидаги вазифа ва мажбуриятларини масъулият билан адо этишларида бу институтнинг таъсир доираси ниҳоятда юқори.


Эътироф этиш керакки, сўнги йилларда Ўзбекистонда Республикасида амалга оширилаётган узоқни кўзланган, очиқ-ошкора ва шаффофликка асосланган янги ислоҳотлар самараси туфайли жамиятимизда жамоатчилик назоратининг ҳам таъсир доираси сезиларли равишда кучайди.
Бунинг яна бир ёрқин мисоли куни кеча қабул қилинган Ўзбекистонда Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони бўлди.
Фармонга мувофиқ, Президент ҳузурида Жамоатчилик палатаси ва ҳар бир ҳудудда унинг бўлимлари ташкил этилади.
Фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштириш ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этишга кўмаклашиш Жамоатчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.
Шунингдек, мазкур палата жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлиб, уларнинг:
 18 нафари Президент томонидан тайинланади;
 18 нафари маҳаллий ННТлар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари тақдим этган номзодлар орасидан танлаб олинади;
 14 нафари ҳудудий жамоатчилик палаталари вакилларидан иборат.
Бундан ташқари, фармон билан Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолияти тугатилди.
Шунингдек, “Mening fikrim” веб-портали Жамоатчилик п алатаси тасарруфига ўтказилди.
Фармонга мувофиқ, янги ташкил этиладиган жамоатчилик палатаси Президент ва Олий Мажлиси палаталарига фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузаларни тақдим этади. Шунингдек палата давлат органларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан тушунтириш бериш талаби билан Жамоатчилик палатаси сўровини юбориш ҳуқуқига эга.
Хурматли фуқаролар, мухтасар қилиб айтганда нафақат мазкур фармон, балки барча қабул қилинаётган қонун-ҳужжатларининг туб замирида инсон омили, аниқроқ айтганда уларнинг манфаатлари кўзланган. Шу жумладан, катантин даврида ҳукуматимиз томонидан эълон қилинаётган тартиб ва шартларда ҳам. Шу сабабли ҳам мазкур тартиб ва шартларга амал қилишимиз нафақат ўзимиз, балки атрофимиздагиларнинг хаёти ва соғлиги учун муҳимдир.
У й д а    қ о л и н г!

Орифжон Ибраҳимов,
Наманган шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси