Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Карантин даврида тадбиркор ютқазмайди...


Мамлакатимизда COVID-19 инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда. Давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан коронавирус инфекцияси юқиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўткзган видеоселектор йиғилишида ҳам бу борада бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.


Жумладан, “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга кўра, карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилди. Бунинг учун тадбиркор фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилиади холос ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириш талаб этилмайди.
Шунингдек, туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилди. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.


Бундан ташқари, тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер, мулк ва ижтимоий солиқлар ҳамда сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилди.
Шу билан бир қаторда, ҳозирги кунда тадбиркор олган кредит ставкаси 24 фоизгача бўлганда унинг 8 фоизини жамғарма қоплаб берар эди, энди кредит ставкаси 28 фоизгача бўлганда ҳам унинг 12 фоизини давлат қоплайди


Мухтасар қилиб айтганда, бугун тадбиркор қонун ҳимоясида ва у ҳалқни боқади.

Чортоқ туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Санжар Маллабаев