Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи ҳам карантинми?


Бизга маълумки мамлакатимизда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида 2020 йил 29 январда “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Махсус республика комиссиясини тузиш тўғрисида”ги ПФ-5537-сонли фармони қабул қилинди. Махсус комиссия вазият таҳлилидан келиб чиқиб, босқичма-босқич у ёки бу чекловларни жорий қилиб бормоқда. Шулардан бири “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига ўтишдир.
“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи карантин деган тушунмовчиликлар ижтимоий тармоқларда, шунингдек, ҳаёт тарзимизда кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Шунга асосан “ўзини яккалаш”нинг карантиндан фарқли жиҳатларини қуйдагиларда кўришимиз мумкин.
Биринчидан, “ўзини яккалаш” – бу карантинга оид чора-тадбирларнинг бир қисми бўлиб, уни жорий қилиш орқали шахслар коронавирус инфекциясини бошқалардан юқтириб олмаслиги ёки аксинча инфекцияни бошқаларга юқтиришнинг олди олинади. Карантин эса маълум ҳудудни коронавирус инфекцияси тарқатувчи манбадан муҳофаза қилиш, йўқотишга ҳамда инфекцияни бир жойдан бошқа ҳудудларга тарқалишига йўл қўймаслигига қаратилган маъмурий ва санитария-эпидемиологик тадбирлар мажмуидир.
Иккинчидан, фуқаро карантинда тиббиёт ёки санитария-эпидемиология ходимларининг доимий кузатуви ва назорати остида бўлади. “Ўзини яккалашда” эса фуқаро тиббий кузатув ёки назорат остида бўлмайди.
Учинчидан, фуқарога карантин даврида вақтинчалик меҳнатга қобилятсизлик нафақаси тўланади. Чунки уларга кўчага чиқиш қатъиян тақиқланади. “Ўзини яккалашда” эса фуқаролар меҳнатга лаёқатли ҳисобланади. Масалан, уларга карантин қоидалари қатъий амал қилган ҳолда ишга бориб келишга рухсат этилади.
“Ўзини яккалаш” тартиби Республикамизнинг Нукус, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жорий йилнинг 6 апрелидан бошлаб мажбурий равишда тадбиқ этилди. Унга кўра қуйидагиларга амал қилиш белгиланди:
ҳар бир шахснинг сабабсиз уйдан кўчага чиқиши тақиқланади(озиқ-овқат, дори-дармон, тиббиёт буюм ва воситаларини харид қилиш ёки шифокор кўригига чиқиш каби ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлар учунгина чиқишга рухсат этилади)
ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконларида 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади.
65 ёшдан юқори ёшда ёки сурункали касалликка чалинганлар, ўта заруратсиз кўчага чиқишга йўл қўйилмайди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига риоя қилмаслик эпидемияларга қарши курашиш қодаларини бузиш ҳисобланади ҳамда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.


Дилшод Аширалиев
Мингбулоқ туман адлия
бўлими етакчи маслаҳатчиси