Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Йўқотилган йиллар: Оворагарчилик эмас аслида бепарволик.


Бир қарашда оддийдек туюлган бу мурожаат ота-оналарнинг ўз фарзанди, унинг тақдири ва келажагига нисбатан эътиборсизлиги натижасида келиб чиқди.
Б.Юлдашев ва А.Шодмоновалар 1990 йилдан буён шаърий тартибда оила қуриб яшаб келганлар. Уларнинг М.Холбоев 1996 йилда туғилган, ҳозирда 24 ёш, Ғ.Холбоев 2002 йилда туғилган, ҳозирда 18 ёш фарзандаларига шахсини тасдиқловчи туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олинмаган.
Сабаб нимада? Нега шунча йил давомида бу масала четда қолган? деган ҳақли савол туғилади. Сабаб аслида жудда оддий, оила чўпонлик қилиб рўзғор юритган бўлиб, фарзандлари уй шароитида туғилган, шифохонага боришига имкон бўлмаган ва энг асосийси туғилганидан сўнг ҳам шифохонага мурожаат этмаган ва ҳалигача ФҲДЁ идорасига бориб учрамаганлигидан билиш мумкин.
Шундан сўнг, 2020 йилнинг бошида туман судига мурожаат қилишади, аёнки бу масала фақат суд орқали ҳал этилиши мумкинлиги юзасидан ФҲДЁ идораси томонидан рад хати берилади.
Суд ушбу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига юборади. Марказ томонидан Одам ДНКси суд-биологик экспертиза хулосасига кўра биологик ота-она эканлиги истисно этилмайди. Натижада аниқланган ҳолатлар ва қонун нормалари талабидан келиб чиқиб, Чуст туман адлия бўлимининг фуқаро М.Холбоев ва Ғ.Холбоев манфаати юзасидан судга туғилганлик фактини белгилаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилди.
Ушбу фуқаролар инсон учун энг муҳим бўлган туғилганлик фактини белгилашда ва туғилганлик гувоҳномаси олишда ёрдам берганлари учун туман Адлия бўлими ва мутасадди идоралар ходимларидан мамнунлар. Адлия бўлимлари халққа хизмат қилишга доим тайёр.

Чуст туман адлия бўлими