Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди


Мамлакатимизда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи асосий ўриндаги масала ҳисобланади. Бироқ меҳнат муносабатларида учраб келаётган муаммолар талайгина. Шулардан бири туманда яшовчи фуқаро Д.Эргашевага тегишли. Мурожаатчининг қарамоғида уч ёшга тўлмаган фарзанди бўлсада, Тўрақўрғон туман Ирригация бўлими иш берувчиси ташаббуси билан 2019 йилда меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги юзасидан норози бўлиб қилган мурожаат қилган.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.10.2019 йилдаги “Сувресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4486-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 17.10.2019 йилдаги
223-сонли буйруғида вазирлик тизимидаги бюджет ташкилотларининг штатлар сонини 01.11.2019 йилдан 10 фоизга, 01.01.2020 йилдан қўшимча равишда
10 фоизга, шу жумладан, бошқарув ходимлари сонини мазкур қарорга мувофиқ
83 бирликка босқичма-босқич мақбуллаштирилиши белгиланган. Ва шу асосида фуқаро Д.Эргашева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 237-моддаси биринчи қисмига асосан ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно эканлиги, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилиниши, мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга ошириши кўрсатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 07.05.1999 йилдаги №834-сон буйруқ билан тасдиқланган “Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг Намунавий қоидалари (Адлия вазирлиги томонидан 14.06.1999 йилда 746-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)нинг 2.32-бандида “иш берувчининг ташаббусига кўра қўйидаги ҳолларда меҳнат шартномасини вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврида ёки ходимнинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки бошқа меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган таътилда бўлган вақтида бекор қилинмайди, лекин бу қоида корхона тўлиқ тугатилиш ҳолатига татбиқ этилмайди, шунингдек ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача болалари бўлган аёлларга нисбатан меҳнат шартномаси бекор қилинмайди” деб кўрсатилган.
Мазкур қоидалардан келиб чиқиб туман Ирригация бўлими иш берувчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 237-модда биринчи қисми талаблари бузилганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига асосан иш берувчининг жавобгарлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 275-моддаси 6-қисмида меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда меҳнат низоларини кўрувчи орган томонидан ходимнинг пул ундиришга доир талаблари бир йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун қондирилиши юзасидан иш ҳақи тўланиши масаласини кўриб чиқиш юзасидан Тўрақўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига маъмурий таклиф ҳамда Тўрақўрғон туман Ирригация бўлимига аниқланган ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ва уни олдини олиш юзасидан тақдимнома киритилди.
Киритилган таъсир чоралари натижасида мурожаатчи Тўрақўрғон туман Ирригация бўлимига ҳисобчи лавозимига тикланиб, мажбурий прогул кунлари учун иш берувчи томонидан иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди.


Фароғат Раззоқова Тўрақўрғон туман
адлия бўлими бош маслаҳатчиси