Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ҳар соҳада қоида бор!


Кундалик ҳаётда энг кўп қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиб келинаётган масалалардан бири меҳнат қонунчилиги ҳисобланади. Бугунги кунда бу борада бот-бот сўз юритилади. Айниқса, иш берувчининг ходим олдидаги вазифа ва мажбуриятлари ҳар қачонгиданда муҳим. Бироқ шунга қарамай, ҳамма ҳам тўлиқ тушунчага эга деб айта олмаймиз. Ҳолбуки, оддий фуқародан тортиб масъул раҳбарларгача у билан боғлиқ ҳолатларнинг иштирокчиси ҳисобланади.
Фикримизни амалий мисоллар билан ифодалайдиган бўлсак, жорий йил аввалида Чортоқ туманида яшовчи фуқаро Н.Тожибоевани туман адлия бўлимига ёзган ёзма шикояти ўрганилди. У ўз мурожаатида Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида навбатчи фаррош вазифасида ишлаб келиб ҳомиладор бўлиб қолгани сабабли ҳомиладорлик таътилига чиққанини ва таътилдан қайтиб келганида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан унга иш ўрнини бермасдан, алдов йўли билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёздириб олгани, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан норозилиги ва бу ўз навбатида турмушида муҳтожликни келтириб чиқарганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Бўлим томонидан ўрганиш давомида Н.Тожибоева 2011 йил 18 июль куни Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 153/7-сонли буйруқ билан навбатчи фаррош вазифасига ишга қабул қилингани ва ҳомиладор бўлиб 24.08.2015 йил куни 197/2-сонли “Бепул таътилга чиқиш тўғрисида”ги буйруқ билан туғруқ таътилига чиқиб кетгани шундан сўнг, 2017 йил 24 июль куни ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасига мувофиқ №170/6-сонли буйруқ асосида меҳнат шартномаси бекор қилингани маълум бўлди.
Шунингдек, мурожаат юзасидан Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2017 йил 24 июль кунги меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги
№170-сонли буйруғи ўрганилганида, Н.Тожибоева мазкур буйруқ билан танишмагани ҳамда буйруқ нусхасидан олмагани аниқланди ва бу билан бирлашма томонидан Меҳнат кодексининг 108-моддаси ва “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома талабларини қўпол равишда бузиб келингани маълум бўлди.
Ўрганиш давомида, бўлим аралашуви билан Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 27.02.2020 йил кунги 50/1-сонли буйруғи асосан Н.Тожибоева туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига навбатчи фаррош вазифасига ишга қабул қилинди.

Чортоқ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси С.Маллабаев