Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Пенсия масаласида адолат бўлиши керак!


Муаммонинг илдизи қанча барвақт аниқланса, уни бартараф этиш ҳам шунча осон кечади –дейилади. Дарҳақиқат, инсон ўз манфаати йўлида яшайди, елиб-югуради, ёшликдан то кексайгунига қадар моддий эҳтиёжларини ҳисобга олади. Бу оддий ҳаёт ҳақиқати.
Адлия бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларни кузатар экансиз, иш ҳақи ва пенсия, нафақа тайинлаш масалаларидаги адолатсизлик кўнгилни бироз ҳира қилади. Шу ўринда эътиборингизни Наманган шаҳар адлия бўлимига келиб тушган мурожаатга қаратмоқчиман.
Фуқаро С.Алимов бир неча кун аввал Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг қароридан норози бўлиб ҳамда ортиқча ҳисобланган пенсияни ундиришни тўхтатишда амалий ёрдам сўраб Наманган шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилган.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида фуқаронинг пенсия ишига оид ҳужжатлари пенсия бўлими томонидан ўрганилиб, гарчанд фуқаро томонидан нотўғри ҳужжатлар тақдим этилган бўлмасада, орадаги иш ҳақи мавжуд бўлмаган ойларини ҳисобга олмай иш ҳақи олинган ойга ўтказиб келинганлиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, натижада 2011-2018 йиллар оралиғида жами 4 751 474 сўм ортиқча пенсия ҳисоблангани аниқланиб, пенсия жамғармаси шаҳар бўлимининг 2019 йил 21 июндаги 90-сонли қарори билан фуқародан жами 4 751 474 сўм ортиқча ҳисобланган пенсия миқдорини ундириш белгиланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 15-моддасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши кераклиги, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкинлиги белгиланган.
Мурожаат атрофлича ўрганилиб, адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар маъмурий судига ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг юқоридаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди. Натижада, жамғарманинг Наманган шаҳар бўлими зиммасига ортиқча ҳисобланган 4 751 474 сўм пенсия миқдорини фуқародан ундирмаслик мажбурияти юклатилди.


Орифжон Ибраҳимов
Наманган шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси