Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Тадбиркор аёл манфаати йўлида.


Тадбиркорлар манфаатлари йўлида олиб борилаётган самарали ишларда Адлия бўлимларининг алоҳида ўрни бор. Шу ўринда “Адлия тадбиркорга дўст”, “Адлия ва инвестор учрашуви”, “Тадбиркорлар фаолиятига оид сўровнома” каби бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш баробарида улар томонидан келиб тушаётган муаммоли мурожаатлар ҳам эътиборимиз марказида.
Жорий йил аввалида Мингбулоқ туман адлия бўлимининг иш юритувига И.Абдулпаттаеванинг ЯТТ сифатида ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш даври учун ойлик иш ҳақини ололмаганидан норози бўлиб, судга даъво аризаси киритилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати келиб тушган эди.
Ўрганишларга асосан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тадбиркор ўртасида 2019 йил сентябрь ойида ишсиз шахсларни касбга ўқитиш бўйича шартнома тузилган ва касбга ўқитилган бўлсада октябрь ва ноябрь ойлари учун иш ҳақи тўлаб берилмаган. Ўқувчиларга 2 756 288 сўм стипендия ва тадбиркорга 2 160 000 сўм иш ҳақи тўланмаган. Марказ томонидан фуқаро И.Абдулпаттаева томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилса иш ҳақи тўлаб берилиши ҳақида маълумот тақдим этилган. Бироқ, фуқаро И.Абдулпаттаева ҳужжатларни тўлиқ тақдим этган бўлсада, иш ҳақини тўлаб берилмаган.
Туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 17 январь куни туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдимнома киритилган. Тақдимномага жавоб сифатида иш ҳақи 2020 йил ҳаражатлар сметаси тасдиқлансагина марказ томонидан тўлаб берилиши мумкинлиги маълум қилинган.
Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 11 февраль куни Абдулпаттаева Иродахон Зокиржон қизи ЯТТ манфаати юзасидан Наманган туманлараро иқтисодий судига 4 916 288 сўм ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилди.
Мингбулоқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг 25 февраль куни ЯТТ “Абдулпаттаева Ирода Зокиржон қизи” ҳисоб рақамига 2 160 000 (икки миллион бир юз олтмиш минг) сўм маблағ ўтказиб берилган. Лекин стипендия тўловлари тўлаб берилмаган.
2020 йил 9 март куни Наманган туманлараро иқтисодий судида суд мажлиси ўтказилиб,туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказидан ЯТТ “Абдулпаттаева Ирода Зокиржон қизи” манфаати бўйича 2 756 288 (икки миллион етти юз эллик олти минг иккиюз саксон саккиз) сўм ундирилиши ҳақидаги Ҳал қилув қарори чиқарилди.


Рахимов Нодирбек Мингбулоқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси