Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Адлия – депутатга кўмакдош! 2-машғулот!


Депутат ўзи сайланган ҳудуднинг ободончилигидан тортиб, одамларни қийнаётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, давлат бошқаруви органлари масъул раҳбарлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга масъул бўлиши керак. Нима қилса, ҳудуд янада обод бўлади, одамлар турмуши яхшиланади, ишлаб чиқариш кенгаяди каби муҳим саволлар ўй-фикрини банд этиши даркор. Бу борада турли ташаббус ва ғоялар унинг миясида чарх уриши керак.
Бунинг учун эса у аввало ўз ҳуқуқи ва мақомини билиши, тўғри англаши, қонунчиликдаги янгиликлардан ўз вақтида ҳабардор бўлиши муҳим.
Аввал хабар берганимиздек, “Адлия – депутатга кўмакдош” лойиҳаси 12-13 март кунларига белгиланиб, куннинг биринчи ва иккинчи ярмида семинар-тренинг шаклида ташкил этиш белгиланган эди. Навбатдагиси халқ демократик партияси депутатлари учун ўтказилди. Машғулотда депутатлик дахлсизлиги, депутат иммунитети, депутат ҳуқуқлари ва ваколатлари каби бир қатор масалалар юзасидан Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази раҳбари Нигора Нуралиева тушунча берди.
Семинар ўз навбатида очиқ мулоқот ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўлидаги тортишувларга уланиб кетди.
Халқ демократик партияси депутатлари соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой ва бошқа аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини бердилар.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими