Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Адлия – депутатга кўмакдош!


Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоятда фаолият олиб бораётган сиёсий партия депутатлари учун ташкил этилган ўқув-семинар ана шундай номланди. Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизда мазмунан янги давлат, янги жамият таркиб топаётган экан, унга мос янги қадрият ва муносабатлар тизими шаклланиши табиий. Бунда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари улкан ўзгаришларга янги туртки ва йўналиш бермоқда.
Ижтиимоий сиёсий ҳаётимизга янги иборалар, хусусан, “халқ билан мулоқот”, электрон ҳукумат, халқ қабулхоналари, Президент портали, танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом, адолат ва маънавият, йўл харитаси, халоллик вакцинаси каби сўзлар киритилди.
Мана шундай янги ислоҳтлар жараёнида депутатнинг фаол иштироки зарур. Шу мақсадда уларнинг мавжуд ҳуқуқий билимларини юксалтириш ва депутат ҳуқуқи, мажбурияти ва мақоми нима эканлигидан атрофлича ҳабардор этиш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди. Унда Либерал демократик партия депутатлари иштирок этиб, ўзлари учун муҳим маълумотларга эга бўлдилар.
Депутатларни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар” Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисидаги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стретегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони ва бошқа янги қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари доирасида билимлари оширилди.
Энг асосийси уларга кундалик фаолиятларида кўмак бериши мумкин бўлган “Ён дафтарча” тайёрланиб, ҳар бир депутатга тарқатилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими