Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

STREET LAW лойиҳаси йил давомида сиз билан бирга!


Фуқароларни ҳуқуқий хабардор қилиш асосан анъанавий оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилади. Бироқ, аҳолининг барча қатламларини қамраб олган ҳолда оддий, тушунарли ва содда тилда ёзилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни барча учун муҳим ва қизиқ.
Бу борада қарийиб 2 йилдан зиёд вақт мобайнида халқ ичига кириб боришга улгурган STREET LAW лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлар фуқароларимиз учун фойдадан ҳоли бўлмаяпти. Лойиҳанинг кўнгилли гуруҳи аъзолари ўз фаолиятларини йил бошиданоқ бошлаган эдилар. Навбатдаги тадбир ҳам ўзининг кенг қамровда ташкил этилганлиги билан муҳим.
Энг асосийси, лойиҳа аъзолари халқ билан юзма-юз бўлиб, кичик ёшдаги болалардан тортиб кекса ёшдаги фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошишига хизмат қиладиган “Аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби”, “Ҳуқуқлар конституция ҳимоясида”, “Ерни ўз бошимчалик билан эгаллаб олиш мумкин эмас”, “Ердан қонуний фойдаланиш нима учун муҳим”, “Маҳалла ва оила институтларида қандай ўзгаришлар бўлди” ва болаларга оид “Конституцияда илк тушунчалар”, “Биз билишимиз керак бўлган қоидалар” ва бошқа 300 дан зиёд флаерлар аҳоли эътиборига етказилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими